Жиззахда "Cobalt"да ёнғин чиқди

Жиззахда "Cobalt"да ёнғин чиқди

Бугун, 13-май куни соат 05:16 ларда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Лалмикор” МФЙ ҳудудида 1994-йилда туғилган фуқаро У.А. бошқарувида бўлган Cобалт русумли енгил автомобиль бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Шундан сўнг, автомобилда ёнғин чиққан.

Ғаллаорол тумани ФВБнинг ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 6:35 да айтилган манзилга етиб борган ва соат 6:38 да ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин натижасида автомобил ҳайдовчиси елка, ўнг қўл кафти ва юз қисми куйиши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ёнғин-қутқарув қисмидан ёнғин жойигача бўлган масофа – 53 км.

Шу ўринда ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини ва чарчоқ ҳолатида автомобил бошқармасликларини сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Sharipov Kozimjon
    Ола