Цирроз ва ёғли касалликлардан ҳимоя қилувчи, жигар учун энг фойдали ичимлик аниқланди. Диетолог Кортни Д’Анжело қаҳва жигар саломатлиги учун энг фойдали ичимлик эканини таъкидлади, деб ёзади Sports.kzга таяниб Дарё нашри.
Д’Анжело қаҳва ичиш цирроз ривожланиш хавфини камайтириши ва, шунингдек, жигарда юзага келиши мумкин бўлган ёғ касалликларидан ҳимоя қилишини (тадқиқот натижаларига таяниб) айтиб ўтди. У ичимликнинг фойдали таъсирини қуйидагича ифодалади: ёғлар тўпланишини камайтиради.
Қаҳва эркин радикалларнинг хавфини камайтиради ва орган ҳужайралари шикастланишининг олдини олади, жигарда антиоксидантлар миқдорини оширади. Жумладан, қора қаҳва ҳам жигар хасталиклари билан кураша олади. Шунингдек, нутритионист (овқатланиш бўйича мутахассис) ичимликнинг фойдали хусусиятларини сақлаб қолиш учун шакар, сут ёки қаймоқ қўшмасдан ичиш кераклигини қўшимча қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.