Париж суди Депардье 2021 йилда суратга олиш вақтида икки аёлга жинсий зўравонлик қилгани ҳақидаги айбловларни кўриб чиқади. Актёр соғлиғи сабабли биринчи учрашувда иштирок этишдан бош тортди, деб хабар беради DW.
Жинсий зўравонликда айбланган француз актёри Жерар Депардье устидан суд жараёни 28 октябрь, душанба куни бошланган биринчи суд мажлисидан бир неча соат ўтиб, беш ойга қолдирилди. Кейинги учрашув 2025 йил 24 мартда бўлиб ўтади, дея тушунтиради Le Parisien газетаси. Суд, шунингдек, 75 ёшли актёрнинг саломатлигини баҳолаш учун эксперт тайинлади.
Актёрнинг адвокати Жереми Ассу биринчи суд мажлисидан бир неча соат олдин унинг мижози соғлиғи сабабли судда иштирок эта олмаслигини маълум қилди
“Жерар Депардьенинг аҳволи оғир, афсуски, шифокорлар уни тингловларда қатнашишни тақиқлашди”, – деди у France Info радиосида. Айни пайтда айбланувчи йиғилишда қатнашиб, сўзлаши учун уни кейинга қолдиришни сўради, дея қўшимча қилди адвокат.
Суд 2021 йилда суратга олиш пайтида жинсий зўравонлик билан боғлиқ иккита ишни кўриб чиқади. Икки аёл Депардьени “Яшил панжурлар” фильми тўпламида ноўрин қилиқларда айблади. Актёр 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши ва 75 минг еврогача жарима тўлаши мумкин. Депардье ҳар қандай қонунбузарликни рад этади.
Жерар Депардье бир неча бор жинсий зўравонликда айбланган. 2023 йилнинг апрель ойида 13 нафар аёл – актрисалар, экстра ва визажистлар актёрнинг номақбул хатти-ҳаракатлари ҳақида хабар беришган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.