Машҳур актёр, каскадёр Жеки Чан кимки коронавирусга қарши дори ўйлаб топса, унга миллион юань (143 минг доллар атрофида) беришини маълум қилди. Бу ҳақда “Бизнес Online” хабар бермоқда.
Актёр бу ҳақда “Weibo” ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида маълум қилган.
“Бу нарса қўлимдан келар экан эпидемияга қарши курашишда ёрдам беравераман. Мамлакатда хаос бўлишини истамайман. Мен ҳамма нарсага тайёрман. Эпидемияни енгиб ўтиш, илм-фанни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ. Ўйлашимча, худди мен сингари, барча шундай фикрда. Бемор ватандошлар ҳаётини сақлаб қолиш учун имкон қадар тезроқ махсус дори-дармонларни ишлаб чиқамиз, деган умиддаман”, дейди Чан.
У ҳозирда ниқоб ва ҳимоя кийимларини оммага тарқатиш билан бандлигини тан олди. Шу билан бирга Чан ушбу материалларни Хитойга етказиб берувчи янги ҳамкорларни қидирмоқда.
“Илтимос, мени тўғри тушунинг. Таклиф қилган суммам катта пул эмас. Лекин мен гуллаб-яшнаши лозим бўлган кўчалар ўрнига файзсиз ва кимсасиз кўчаларни кўришни истамайман. Мен Хитой фуқаролари қатъият билан олға юришларини истайман!” деб таъкидлаган Жеки Чан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.