Жазо муқаррарлиги таъминланди

Жазо муқаррарлиги таъминланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида Давлат назорат ва хизмат кўрсатувчи идораларида тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши доимий назоратга олинган.

Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-178-сонли Фармони билан жорий этилган “Тадбиркор виртуал офиси” орқали юборилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя этилиши аҳволи Вилоят электр таъминоти, Вилоят Кадастрлар Палатаси ва Бекобод тумани Давлат солиқ инспекцияси мисолида таҳлил этилганда тадбиркорларнинг мурожаатини кўриш учун масъул этиб тайинланган мансабдорлар ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараб, белгиланган муддат ва тартибга риоя этмаганлиги аниқланди.

Ишда йўл қўйилган камчиликлар учун ҳар бир мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланди.

Бизнес Вакил девони матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!