Жавоҳир Синдоров “Рустам Қосимжонов халқаро турнири” ғолиби бўлди

Жавоҳир Синдоров “Рустам Қосимжонов халқаро турнири” ғолиби бўлди

“Рустам Қосимжонов халқаро турнири” кутилган ва кутилмаган натижаларга бой кечди.
Истеъдодли шахматчи Жавоҳир Синдаров 6,5 очко жамғарган ҳолда мамлакатимизда илк бор ташкил этилган "Рустам Қосимжонов халқаро турнири"нинг “Мастерс” гуруҳида ғолибликни қўлга киритди.

Эронлик шахматчи Пархам Магсудлу 6 очко билан 2-ўринни, ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов 5 очко жамғарган ҳолда учликка якун ясади. Ушбу гуруҳда ғолибликка асосий даъвогар саналган Нодирбек Абдусатторов кучли бешликдан ўрин олди.

Халқаро турнирнинг “Челленжер” гуруҳида ҳамюртимиз Ортиқ Неъматов ва сербиялик Александар Инджич 6,5 очкога эга бўлишди. Аммо, коэффицентлар эвазига сербиялик шахматчи 1-ўринни ҳамюртимиз Неъматов ушбу гуруҳда 2-ўринни эгаллаганлиги қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!