Жасур Умиров иши: Қиз зўрланмаган, хонанда унга уйланмоқчи бўлганми?

A A A
Жасур Умиров иши: Қиз зўрланмаган, хонанда унга уйланмоқчи бўлганми?

Ўтган йилнинг октябрь ойида хонанда Жасур Умировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси жиноий иш қўзғатилганди. Хонанда вояга етмаган Ш.М.нинг номусига тегишда айбланди ва 2020 йилнинг 21 декабрь куни унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. 

2 февраль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Айни вақтда Жасур Умиров ўз жазо муддатини ўтамоқда. 

Ўтган ҳафта QALAMPIR.UZ’га Жасур Умировнинг адвокати мурожаат қилиб, Умиров номусига теккани айтилган ва хонанданинг устидан ҳуқуқ-тартибот органларига ариза қолдирган қиз интервью бериш истагида экан, воқеа аслида бошқача бўлганини айтиб бермоқчилигини маълум қилди. Биз эса студияга бир вақтнинг ўзида Жасур Умиров номусига теккани айтилган, бугун эса буни рад этаётган Шаҳзода Мўминова, унинг холаси ва отаси, Умировнинг адвокатини таклиф қилиб, микрофон тутдик. Улар шундай дейди: 

Феруза Нажмиддинова, журналист: — Сиз биринчи марта ҳолат юзасидан маълумот берганингизда хонанда Жасур Умиров сизнинг номусингизга текканини айтгансиз ва кейинчалик ушбу сўзларингизга тескари тарзда ўртада бўлган барча ишлар сизнинг хоҳишингиз билан бўлгани, ҳеч қандай зўрлаш бўлмаганини айтяпсиз. Сиз билан телефон орқали гаплашганимизда биринчи интервьюни босим босим остида берганингизни айтдингиз. Бу босим ким томонидан бўлди?

Шаҳзода Мўминова: — Бошида ўз хоҳишим билан бўлганимни айтишга уйдагиларимдан қўрққанман. Шу сабабли мени зўрлади деганман. 

Ф.Н.: — Балки сизга Жасур Умиров қамалгани сабаб “Аризангни қайтариб ол” қабилида яна босимлар бўлаётгандир?

Ш.М.: — Йўқ, менга ҳозир ҳеч қандай босим бўлгани йўқ. Ўртадаги барча ишга мен ўз розилигим билан бўлган. 

Ф.Н.: — Воқеани бошидан айтиб бера оласизми?

Ш.М.: — 12 июнь куни дугонам телефон қилди. У менга Жасур Умиров билан танишганини, мени ҳам таништирмоқчи эканини айтди. Бироздан кейин яна телефон қилишини, конференция алоқа орқали мени у билан гаплаштирмоқчи эканлигини айтди. Кейин биз гаплашдик. Жасур ака мени Каттақўрғонга келишимни, у ерда мени меҳмон қилишини айтди. Суҳбат давомида Жасур акани рақамини олиб, ўзим телефон қилдим ва эртаси куни боришимни айтдим. 13 июнь куни дугонамга Каттақўрғонга бораётганимни айтдим. Дугонам эса буни Жасур акага айтмаслигимни, унга сюрпириз қилишимизни айтди. Мен тушдан кейин соат 5:00 лар атрофида у ерга етиб бордим. Дугонам кутиб олди ва мени опасини уйига олиб борди. У ердан Жасур ака мени олиб кетди ва биз машинада айландик. Кейин овқатланиш учун Жасур Умировнинг уйига бордик. Овқатланиб бўлганимиздан кейин Жасур ака “Сенга гапим бор”, деб мени алоҳида хонага олиб кирди. Кейин мендан “Қиз боламисан ёки йўқ”, деб сўради. Мен қиз бола эканлигимни айтдим. Кейин у “Дугонанг ундай демади-ку”, деди. Шундан кейин менга бирга бўлиш таклифини, кейинчалик уйланишини айтди. Мен эса уйланаман дегани учун рози бўлдим. Лекин кейин уйланмайман деб туриб олди. Чунки дугонам мени яхши қиз эмас, деб айтган экан. 

Каттақўрғонда икки кун қолдим. Уйдагиларим эса мени дугонамнинг уйида деб ўйлашган. Кейин холам ва дадам мени уйга олиб кетди. Мен уйга етиб борган куним бўлган воқеаларни айтиб бердим. Қўрққаним учун ўз хоҳишим билан бўлганлигимни айта олмадим. Шу сабаб ҳам зўрлади деганман. Кейин уйдагиларим Ички ишлар ходимларига хабар беришган. Тергов пайти Жасур ака ҳаммадан кечирим сўраб, менга уйланишини айтганидан кейин ҳақиқатни айтдим. Лекин ўз хоҳишим билан бўлганимни айтганимга судьяларнинг биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам ишонмади. Мен Жасур акани чиқарилишини сўрайман. У инсонда айб йўқ.  Жасур аканинг оиласи мени келин сифатида қабул қилишга тайёр. Дадаси эса “Сен мени келиним эмас, қизимсан”, дейди.

Сиёвуш Раҳматов, Жасур Умировнинг адвокати: 

— Жасур Умировнинг айнан қайси манзилда жазони ўтаётганини айта олмайман. Aммо шуни айтишим мумкинки, у колонияда жазони ўтаяпти. У билан қисқа муддатли учрашувда бўлганимда шуни айтдики, Шаҳзода Мўминова билан ўрталаридаги иш икки томоннинг розилиги билан бўлган. Aммо, иккала томоннинг оила аъзолари ўртасида келишмовчилик бўлганлиги сабабли мана шундай воқеалар бўлган. Жасур ҳали суд ҳукми чиқмасдан Kun.uz томонидан оммага асоссиз маълумотлар тарқатилган ва шундан кейин ушбу сайт билан ҳам низо келиб чиққанини айтиб ўтди. 

Бугунга келиб икки оила шу тўхтамга келган экан, мен бунга аралаша олмайман.  Мен ўз ишим билан шуғулланган ҳолда Жасур Умировнинг фикрларини ва тайинланган жазо адолатли ёки адолатсиз бўлганлигига Жасур Умировнинг муносабатини ҳисобга олиб шикоят аризасини тайёрладим. Шундан кейин ушбу ариза билан Жасур Умировни таништирганимда, у ҳам аризадаги барча нарсани маъқуллади ва имзолади. Ушбу аризани айни дамда Олий Судга топширганмиз. Биринчи суд Каттақўрғонда бўлган эди. Иккинчиси эса апелляция тартибида ва кейингиси кассация тартибида  Олий судда кўрилиши керак. 

Ҳолат юзасидан ҳар иккала оила келишган бўлса, бу уларнинг ихтиёридаги вазият. Бунга қонун ҳам ҳеч қандай эътироз билдира олмайди. Қонунчилик бўйича яна бир нарсани айтиб ўтмоқчиманки, бу ҳолат бирор шахснинг аризаси билан жиноят иши қўзғатиладиган жараён. Ҳеч кимнинг даъвоси бўлмаган тақдирда, бу иш тугатилиши керак. Барча суд жараёнларида Шаҳзода Мўминова ўртадаги яқинлик икки томоннинг ихтиёрига асосан бўлганини, ҳозир ва кейинчалик ҳам айбланувчи Жасур Умировга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтмоқда. 

Шу ўринда мен ҳам нима учун Шаҳзода Мўминованинг баёноти икки хил бўлаётганига қизиқдим. Балки Жасур Умировнинг оила аъзолари томонидан ўз фарзандларини жазодан озод қилиш мақсадида Шаҳзода Мўминовага қандайдир таклифлар бўлганмикин, деб ўйладим ва жабрланувчига ушбу савол билан мурожаат қилдим. Aммо Шаҳзода Мўминова бундай ҳолат мавжуд эмаслигини, даъво аризасини ўз хоҳиши билан қайтариб олаётганини айтди. Улар балки моддий томонлама ёрдам таклиф қилишгандир деганимда ҳам “йўқ”, дея жавоб берди. 

Мен дастлабки терговларда қатнашмаганман. Aйни дамда терговнинг учинчи босқичида иштирок этяпман. У пайтда Жасур Умиров Шаҳзода Мўминованинг қиз бола эмаслиги ҳақидаги гапларни нима сабабдан айтганини ва бугун  нима учун уйланишга тайёрлигидан хабарим йўқ. Балки Жасур Умиров ўша пайтда жавобгарликдан қочиш учун бу гапларни айтгандир. 

Шаҳзода Мўминова барча суд жараёнларида ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтишига қарамасдан суд шу ҳолатни эътиборга олмаяпти ва биз шунинг учун апелляция тартибида судга қайта мурожаат қилдик. Ўз навбатида Шаҳзода Мўминова ҳам суд ҳукмидан норози.  

Фурқат Рўзиев, Шаҳзода Мўминованинг отаси:

—  Қизим бошида мендан қўрққанини учун зўрланганини айтган. Жасур Умиров эса қилган ишини тан олмагани учун биз судга мурожаат қилишимизга тўғри келган. Ҳозир Жасур Умиров бошида тан олмаётган қилмишини бирдан тан олиб, уйланиш таклифини билдириб қолишини жазодан қочиш учун қиляпти деб ўйладим. Жасур Умиров қамоққа олинганда отаси бу ерда бўлмаган. У ота-онамга маълум қилмасдан ўзим ҳал қиламан, деб ўйлаган. Aммо отаси барча ишдан хабар топиб Ўзбекистонга етиб келганидан кейин, балки ундан қўрққандир, балки бунга отаси ундагандир, бирдан қизимга уйланишини айтди. 

Жасур билан гаплашганимда у қизимга уйланишини, айбини ювишини айтди.

Қизим ўқишда эди. Икки кун уйга келмади. Телефон қилсак, дугонасиникида эканини айтди. Кейин биз бориб дугонасининг уйидан олиб келдик. Уйга келиб қизимни қистовга олганимиздан кейин бўлган нарсаларни айтиб берди. Кейин биз Жасурнинг уйига бордик ва бизни унинг онаси кутиб олди. Бўлган ишларни айтсак, “Йўқ, менинг ўғлим ундай эмас”, деб биз билан қўпол муомалада бўлди. Чунки Жасур қилган ишлардан ҳали хабари бўлмаган. Яхшиликча ҳал қилайлик, деганимда кўнмаган. 

Вақт ўтганидан кейин биз кўришдик, уларнинг қариндошлари ва менинг яқинларим йиғилиб, маслаҳат қилиб, ёшларни унаштириб қўйишга келишдик. 

Х., Шаҳзода Мўминованинг холаси:

— Шаҳзода интервью бераётган пайтда жуда ҳам тушкун ҳолатда эди. У ёшлик қилиб қўйган. Чунки ҳали лицей ўқувчиси. Жасур бошида қилган ишини тан олмади. Тан олган пайтда эса кеч эди. Бу хатони ҳамма тушуниб етди. 

Жасурнинг отаси Россияда экан. Ўзбекистонга келганидан кейин бизнинг маҳаллага борди, ҳаммамиз билан танишди. Кейин айтишдики, “Биз келин қилсак, шундай оиланинг қизини келин қиламиз, бундан ортиғи керак эмас”, дейишди. “Aгар бизга ишонмасангиз Тошкентдаги уйни Шаҳзоданинг номига ўтказиб берамиз”, деб айтишди. Биз эса ҳеч нарса керак эмаслигини, фақатгина Шаҳзода бахтли бўлишини истаётганимизни айтдик. 

Жасурнинг отасининг халққа қилган яхшиликларини эшитиб у инсонга нисбатан ҳурматимиз ошди. Aйбини тан олган инсон дунёдаги энг яхши инсон бўларкан. Шунинг учун Президентимиздан Жасурни кечиришини сўрайман. Шаҳзода Жасур билан ўртасида бўлган ҳолатни иккаласининг ихтиёри билан бўлганини айтганидан кейин Суд буни инобатга олиб 5 йил қамоқ жазосини берди. Олдин 18 йил бериши кутилаётган эди.

Таҳририят: Нафс, ортидан ишлатилган ёлғон, жаҳл устида ташланган навбатдаги нотўғри қадам ортидан шунча муаммолар келиб чиқди. Аввалида қаматишга шошганлар, энди олиб чиқолмай ҳалак. Икки ўртада эса Жасур Умировга нисбатан жиноий иш очишни рад этганларга аллақачон чора кўрилди. Улар учун одамлар ўйинчоқми? Бугун зўрлади дейди, эртага йўқ. Бугун шу ишни қилмадим дейди, эртасига бош эгиб туради. Хулоса сиздан!

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикаси. Олий суди Пленумининг 2010 йил 29 октябрдаги 13-сонли “Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 17-бандида “...Квалификация белгилари мавжуд холда номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жинояти учун айбланаётган судланувчининг ҳаракатларини жиноят кодексининг 118-моддасининг биринчи кисми ёки 119-моддасининг биринчи қисмига қайта квалификация қилинган ҳолларда, агар ишда жабрланувчининг ёзма шикояти бўлмаса ёки жабрланувчи суд мажлисида бундай шикоят беришдан бош тортса, суд жиноят ишини ЖПК 84-моддаси биринчи қисми 6-бандига асосан тугатиши" назарда тутилган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Эрон яҳудийлари етакчиси Оятуллоҳ Хоманаийга содиқлик билдирди

Шу билан бирга, Исроилда ички норозилик кучаймоқда.

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Исроилга жўнатиш учун 17 минг доллар сўраган раҳбар ушланди

Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

АҚШ Эронга зарба берди. Теҳрон америкаликларнинг ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Қўшма Штатлар ҳарбийлари Эроннинг Қешм оролидаги портга ва Бандар-Аббос шаҳрига зарбалар берди, деб хабар қилмоқда Fox News ва Ахios журналистлари.

Россия Суриядаги ҳарбий базани қайта қурмоқда

Бу ҳақда The Maritime Executive ихтисослашган ресурси хабар берди.

Трамп тузоққа тушиб қолди ва ундан қандай чиқишни билмайди – CNN

Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш — стратегик мувозанатини Эрон фойдасига ўзгартирди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.