Жанубий Кореянинг етакчи тиббиёт клиникалари Ўзбекистонда ўз филиалларини очади

Жанубий Кореянинг етакчи тиббиёт клиникалари Ўзбекистонда ўз филиалларини очади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашни ташкил этиш тўғрисида” ги фармойишига мувофиқ, бугунги кунда Ўзбекистон Тиббиётини тубдан такомиллаштириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бунда мавжуд муаммолар, соҳа экспертларининг фикрлари ҳамда хориж мамлакатларининг энг илғор тажрибалари ўрганилмоқда.

Хусусан, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Жанубий Кореянинг соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказиб, бир қатор тиббиёт муассасалари ҳамда ижтимоий муассасалар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси” маркази матбуот хизмати хабар берди.

Делегация аъзолари йирик тиббиёт муассасалари — Пучон шаҳри марказий поликлиникаси ва Пучон кўп тармоқли шифохонаси, Кванжу шаҳар тез тиббий ёрдам марказларида аҳолига тиббий ва ижтимоий хизматларнинг кўрсатилишини ўргандилар.

Ташриф давомида Жаҳон тадқиқотлар марказининг Марказий Осиё институти директори Юнг Хун Чо, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири фахрий маслаҳатчиси Ким Юнсе, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси – Ажу университети президенти Юн Таек-Римлар билан учрашувлар ўтказилди.

Жанубий Кореянинг кадрлар тайёрлаш тизими билан ҳам яқиндан танишилди. Хусусан, ўзбекистонлик мутахассислар Ажу университети, унинг тиббиёт маркази ва шифохонаси, Чоннам миллий университети ва унинг қошида ташкил этилган шифохонага ташриф буюриб, замонавий таълим тизими ҳамда амалиёт жараёнлари билан танишдилар. Шунингдек, Чоннам миллий университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан ҳам учрашув ташкил этилиб, уларга яратилган шароитлар ҳамда таълим тизими ҳақида суҳбатлашилди.

Бундан ташқари, Миллий тиббиёт суғурта хизматлари минтақавий офиси раҳбари Ким Бэк- су билан учрашув ташкил этилди. Унда Жанубий Кореядаги тиббий суғурта тизими фаолияти, хизмат кўрсатиш механизмлари ҳақида фойдали маълумотлар тўпланди. Шунингдек, Чонг хусусий тиббиёт бирлашмаси фаолияти, мижозларга кўрсатилаётган хизматлар ўрганилди.

Шу кунга қадар ўтказилган 15 дан зиёд учрашув ва музокаралар якунлари бўйича қатор келишувларга эришилди. Жумладан, Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари ва клиникаларининг филиалларини ташкил этиш, шунингдек, ўзбекистонлик шифокорларнинг Жанубий Кореяда қисқа муддатли малака ошириши бўйича дастурларни йўлга қўйишга келишиб олинди. Музокараларда таъкидланганидек, бу, энг аввало, Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда соҳа вакиллари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш йўлидаги яна бир катта қадам бўлади.

Барча учрашувларда кореялик мутахассислар Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга, хусусан, бугунги кунда юртимизда режалаштирилаётган тиббий суғурта тизимини йўлга қўйишда кўмаклашишга, тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканлигини билдирдилар. Ҳамкорлик доирасида, шунингдек, Кореянинг Тиббий суғурта хизмати вакиллари тажрибали мутахассисларни маслаҳатчи-эксперт сифатида Ўзбекистонда фаолият олиб боришлари бўйича билдирилган таклифни ҳам қўллаб-қувватладилар.

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимига берилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар кореялик мутахассис ва ишбилармонларни қизиқишига сабаб бўлди, хусусан, етакчи хусусий клиникалар вакиллари Ўзбекистонда ўз филиалларини очишни режалаштиришини билдирдилар.

Ўзбекистон делегациясининг Жанубий Кореяга амалга оширган ташрифи 2018 йилнинг 15 августига қадар давом этади. Дастур доирасида вакилларимиз Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги, Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги вакиллари билан музокаралар ўтказади ҳамда Квандон университети қошида ташкил этилган тиббиёт университетига ташриф буюрадилар.

Ташриф давомида, шунингдек, Ўзбекистонга инвестиция киритиш ниятидаги кореялик йирик сармоядорлар, нуфузли компания вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши, мамлакатимизда хорижий инвесторларга яратилаётган шароит ва қулайликлар ҳақида тақдимотлар ўтказилади.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Ўзбекистонда янги экилган пиёз нархи рекорд даражада қимматлади

Ўзбекистонда янги экилган пиёз нархи рекорд даражада қимматлади, деб хабар бермоқда EastFruit.

Эрон олтита давлатни огоҳлантирди

Шунингдек, Эрон қуролли кучлари юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди

Криштиану Роналду ўзининг биринчи футбол клубини сотиб олмоқчи

Агар "Валенсия" мавсум якунларига кўра Ла Лигани тарк этмаса, харид амалга ошиши мумкин.

Хитойда 100 тонна тирик тимсоҳ аукционда сотилаяпти! Нарх ва шартлар ҳушингизни олади

Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак

Россияда Хитой автосалонлари тезлик билан ёпилмоқда

пилишлар сони бўйича илк ўнталикка биринчи марта Geely, Jaecoo, Jetour ва LiAuto ҳам кирди.

АҚШ-Хитой уруши бошланади: Мутахассислар даҳшатли башорат билан чиқди

Хитойни бўйсундириш уриниши Америка учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадими?

Хитой АҚШ билан савдо урушида ғалаба қозонди

Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal газетасидаги мақолада айтилади.

Украина уруши, 7 апрель ҳолати: Харита Россиянинг фронт чизиғидаги ютуқлари камайиб бораётганини кўрсатмоқда

Москва Украина ҳудудининг тахминан бешдан бир қисмини назорат қилмоқда. Россиянинг ютуқлари жуда кўп қурбон эвазига қийинчилик билан қўлга киритилди.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

Винисиус ва Мбаппе «Арсенал» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида нималар дейишгани маълум бўлди

«Арсенал»га қарши Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидаги йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг «Реал» кийиниш хонасида қандай гаплар янграгани маълум бўлди.

Гувоҳлар, аудиолар, далиллар: 250 бетлик шикоят Раҳмонни халқаро судга етаклайдими?

Тожик мухолифати Эмомали Раҳмон устидан ХЖСга шикоят қилди.

Украина махсус кучлари Россия зобитларини қўлга олди

Операция Россиянинг Курск вилояти ҳудудида амалга оширилди.

Қозоғистон президенти: "Қўшниларимиз қийналса, бир четда қараб турмаймиз"

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Чимкентдаги оммавий йиғилишда маълум қилди.

Зеленский она юртига қайтди

Зеленский дунё Россия томонидан Украина фуқароларига қарши содир этилган жиноятларни унутмаслиги кераклигини таъкидлади.

ЖССТ раҳбарининг айтишича, янги пандемия муқаррар

Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.

Италияда яна 11 нафар футболчи ноқонуний пул тикишда гумон қилинмоқда

Италияда Николо Фаджоли ва Сандро Тонали ўртасидаги пул тикиш иши бўйича тергов давом этмоқда.

Парацетамол сперматозоидларни йўқ қилади ва фарзанд кўриш қобилиятига зарар етказади - Британия олимлари

Бу эса сперма сифатига салбий таъсир қилади. Олимлар айтишича, агар шундай давом этса, 2045 йилга бориб соғлом сперматозоидлар деярли қолмаслиги мумкин.

Бразилия собиқ президенти оғир аҳволда шифохонага тушди. Унга жиддий жазо хавф солмоқда

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару шифохонага ётқизилди.

Буюк Британия Украинага қарийб 6 млрд доллар ажратади

Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.

"Моссад" жосусларига 100 йиллик қамоқ жазоси тайинланди

Ҳукмга кўра, барча айбдорлар Исроил разведкаси фойдасига жосуслик қилган, махфий маълумотлар тўплаган, шунингдек, объектларни суратга олган.

НАТОнинг учинчи жаҳон уруши режасини ошкор қилди

Георгеску, НАТО Руминиядан учинчи жаҳон урушини бошлаш ниятида, деб таклиф қилди. Унинг фикрича, можарода бутун Европа ва АҚШ иштирок этади .

Зеленский Трампга суиқасд уюштиришда иштирок этганликда гумон қилинмоқда

АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .

Доминиканада тунги клуб томи қулаган жойда вайроналарни тозалаш якунланди: 221 киши ҳалок бўлди

Вайроналар остидан барча қурбонларнинг жасадлари олиб чиқилди.

Тармпнинг энг яқин иттифоқдошларига қилаётган ноэркакона ишларига жавобан улар ҳам жавоб беришмоқда

- Макрон Фаластин давлатини тан олмоқчи; - Канада эса Исроилга қурол эмбаргосини қўйганини эьлон қилди; - Испания Европани Хитой билан бирлашишга чақирди; - АҚШдаги демократлар партияси Трампга нисбатан жиноий текширув бошлабди.

Пентагон раҳбари: АҚШ-Хитой можароси даҳшатли оқибатларга олиб келади

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Fox News телеканалига берган интервюсида айтди.

Вертолёт Нью-Йорк дарёсига қулаши оқибатида бортдаги олти киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Нигерияда 36 штатдан 30 тасида тошқин хавфи бор

Бу ҳақда мамлакат сув хўжалиги ва санитария вазири Жозеф Уцев Вангуард газетасига таяниб баёнот берди.

Полшада 2500 америкалик аскарни сиғдира оладиган янги лагер очилди

Бу ҳақида хабар берди Полша мудофаа вазирлиги.

Нью-Йоркдан учиб келган фуқаронинг сумкасидан ўқ отар қуролнинг ўқлари топилди

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Трампдан кескин қадам: Хитой товарларига бож 145 фоизгача ошди

Трамп Хитой товарларига божни 145 фоизгача кўтарди.

Президент ва душ драмаси: Трамп сочини ювишга халақит қилган фармонни бекор қилди

"Сув оқмайди, шампун ювилмайди!" Трамп душ чекловига қарши чиқди.

НАТО Россия билан урушга тайёргарликни бошлади! Машқлар ортидаги жиддий сигнал

НАТО Россия билан уруш ҳолатини тақлид қилмоқда.

Рамзан Қодиров портрети остида ўсмир жасади. Бунга Россия қандай изоҳ беради?

Асфальтда жасад, ёнида одамлар ва йиғи: Чеченистондаги воқеа жамоатчиликни ларзага солди.

Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди

Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ҳамда унинг ўринбосари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.