Жанубий кореялик аёл 6 ой давомида «Кальмар ўйини» сериали юлдузи деб ўзини таништирган фирибгар билан сунъий интеллект ёрдамидаги “ишқий ёзишма” олиб борди — натижада 350 минг доллардан ортиқ пулни йўқотди.
Жанубий Кореялик ёлғиз аёлга ижтимоий тармоқларда ўзини «Ли Чжон Чжэ» — «Кальмар ўйини» сериали бош қаҳрамони сифатида таништирган шахс ёзган. У гўё мухлислар билан мулоқот қилмоқчи эканини айтган. Қиз унинг гапларига ишонган ва шундан сўнг уларнинг 6 ойлик ишқий ёзишмаси бошланган. Фирибгар унга ширин сўзлар ёзиб, сериалнинг учинчи мавсуми суратга олиш ишлари ҳақида “ёлғон” хабарлар берган ва актёрнинг сунъий интеллект орқали яратилган селфиларини юборган.
Ортидан «Ли Чжон Чжэ» гўё турли “шошилинч сабаблар” билан аёлдан пул сўрай бошлаган. Бир куни у чет эл аэропортида “қолиб кетгани”ни айтган ва ёрдам сўраган — аёл ишонган ва пул жўнатган. Кейин яна сўраганда ҳам жўнатган. Ҳатто “шахсий учрашув учун VIP рухсатнома” деб аталган билет учун 7,500 доллар тўлаган, аммо бундай учрашув ҳеч қачон бўлмаган.
Аёл ўзининг алданганини жуда кеч тушунган — у вақтга келиб 351 минг доллардан ортиқ маблағни йўқотган эди. У полицияга мурожаат қилди, аммо ҳуқуқ-тартибот органлари фирибгарни қўлга олиш қийин бўлишини, у чет элда ҳаракат қилаётганини таъкидламоқда. Шу воқеадан сўнг ҳақиқий актёрнинг агентлиги мухлисларга ҳеч қандай ҳолатда ўзини актёр деб таништирган шахсларга пул юбормасликни қатъий тавсия қилди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун полисларни расмийлаштиришдан бош тортгани учун Россияга қарши ЕОИИ судига даъво аризаси киритди, деб хабар берди Жогорку Кенешнинг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.