Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида автоҳалокатдан кейин Туркманистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда жанубий Кореянинг МBC телеканалига асосланиб turkmen.news хабар бермоқда.
Ҳодиса 20 апрель куни кечқурун аҳоли турар жойидаги тор ўтиш қисмида содир бўлган. Қора машина тўхтаб турган бир нечта машинани уриб, кейин йўлда давом этган. Мотоциклда бўлган бир нечта курьерлар воқеа гувоҳи бўлишган. Улар ҳайдовчининг маст бўлганидан гумон қилишган ва унинг орқасидан қувишган. 200 метрдан кейин улар машинани тўсиб қўйишга ва қаршилик кўрсатган ҳайдовчини ҳибсга олишга муваффақ бўлишган.
Полиция ҳибсга олинган шахс Туркманистоннинг 20 ёшли фуқароси эканлигини аниқлади. У маст эди, аммо қонидаги алькогол миқдорини ўлчашдан бош тортди. Бундан ташқари, йигит ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.
Машинада ҳайдовчидан ташқари яна икки йўловчи бўлган. Уларнинг шахси ҳақида ҳеч нарса хабар қилинмади.
Jnilbo манбаси ҳибсга олинган шахснинг исмини "A" деб ёзади. Газетанинг ёзишича, йигит бешта машинага зарар етказган. Бошқа бир маҳаллий нашрга кўра, ҳибсга олинган шахс Жанубий Кореяда қонуний равишда яшаган. У бошқарган машина бошқа шахс номида бўлган. Чет эл фуқароси йўл ҳаракати қоидаларини бузганликда айбланди, тергов олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.