Жанубий Кореяда 5 қаватли бино қулади. 9 киши ҳалок бўлди (ВИДЕО)

Жанубий Кореяда 5 қаватли бино қулади. 9 киши ҳалок бўлди (ВИДЕО)

Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида беш қаватли бино автобус устига қулаб тушди, тўққиз киши ҳалок бўлди ва саккиз киши жароҳат олди.

Миллий ёнғин хизмати маълумотларига кўра 17 кишилик автобус бинонинг ташқарисига олиб чиқилиши учун тўхтаб қолди ва шу вақтда у қулаб тушди. Бинодаги барча ишчилар олдиндан эвакуация қилинган.



Президент Мун Чже Ин воқеа юзасидан батафсил тергов ўтказишни буюрди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!