Жанубий Корея Украинага қурол беришдан бош тортди

Хитой НАТО бош котибининг Сеул ва Токиога ташрифини «қарама-қаршилик ва уруш дебочаси» деб атади.
Столтенбергни таклиф қилган Япония ва Жанубий Корея ҳукумати ўз ҳаракатлари билан «Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятни янада оғирлаштираётганини» тушуниши керак, деди Пекин.
Ўтган ҳафта охирида ҳарбий блок раҳбари Жанубий Кореяга ташриф буюрди ва у ерда Сеулни Украинага қурол-яроғ юборишга мажбурламоқчи бўлди, деб ёзади «Россия 24». Сеул Украинага қурол билан ёрдам беришдан бош тортди. Маҳаллий ҳокимият халқаро ҳуқуққа мурожаат қилди ва Столтенберг Японияга учиб кетди. У ерда бош вазир Фумио Кисида билан учрашади ва Киевни қўллаб-қувватлаш борасида суҳбат ўтказади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).