Жанубий Корея Украинага 100 миллион доллар кредит ажратди

Жанубий Корея Украинага 100 миллион доллар кредит ажратди

Корея Республикаси Экспорт-импорт банки Украинага йиллик 1 фоиз ставка билан 20 йил муддатга 100 миллион доллар миқдорида кредит ажратди.

«Украина Молия вазири Сергей Марченко Корея Экспорт-импорт банки билан 100 миллион доллар жалб этиш бўйича кредит шартномасини имзолади. Кредит 20 йил муддатга жалб қилинган, фоиз ставкаси йилига 1 фоизни ташкил этади. Имтиёзли муддат кредит шартномаси имзоланган кундан бошлаб беш йилни ташкил этади», дейилади департамент сайтидаги хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!