Жанубий Африка президенти Байденга Африкани Россия билан алоқалари учун жазолаш адолатсиз эканини айтди

Жанубий Африка президенти Байденга Африкани Россия билан алоқалари учун жазолаш адолатсиз эканини айтди

Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса Америка етакчиси Жо Байден билан учрашув чоғида Қўшма Штатларнинг Африка давлатларини Россия билан алоқалари учун жазолашга уринишини адолатсизлик деб атади, шунингдек, бундай таклифларни ўз ичига олган қонун лойиҳасига рози эмаслигини билдирди.

Гап АҚШ Конгресси орқали ўтаётган "Россиянинг зарарли ҳаракатларига қарши курашиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳақида бормоқда.

Жанубий Африка раҳбарининг фикрича, бундай ҳужжат “номақбул”.

Рамафосанинг таъкидлашича, бундай қонуннинг қабул қилиниши мумкинлиги Африка расмийларида хавотир уйғотмоқда.

"Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, у Африкани четга суради, чунки у Африкада Россиядек шеригига эга бўлгани учун жазоланаётгандек таассурот қолдиради", - дея Рамафоса сўзларини келтиради РИА Новости.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!