Кучли зилзила Жануби-Шарқий Осиёда, эпицентри Мянманинг марказида бўлган, аммо ер силкинишлари бошқа мамлакатларда, жумладан Таиланд, Ҳиндистон ва Хитойда ҳам сезилган. Потсдамдаги Германия геофизика маркази маълумотларига кўра, зилзила Рихтер шкаласи бўйича 7,4 баллни ташкил этган ва бу Таиланд ҳукуматини фавқулодда ҳолат эълон қилишга ундаган.
Айниқса, Таиланд пойтахти Бангкок катта зарар кўрди. У ерда бир неча дақиқа ер силкиниб кетди ва одамлар ваҳима ичида уйларини тарк этишди. Минглаб одамлар шаҳар марказидаги кўчаларни тўлдиришди. Гувоҳларнинг хабар беришича, "сузиш ҳавзаларидан сув сачраган ва офис бинолари бир неча дақиқа давомида тебраниб турган". Қутқарув хизматларининг хабар беришича, қурилиши тугалланмаган 30 қаватли бинолардан бири қулаб тушди, 43 нафар қурилиш ишчиси вайроналар остида қолиб кетди.
Мянманинг бир қанча йирик шаҳарлари жиддий зарар кўрди. Мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Мандалайда турар-жой бинолари қулаб тушди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, "ҳамма кўчага югуриб чиқди ва ҳеч ким биноларга қайтишга журъат эта олмади".
Жабрланган ҳудудларда қутқарув ишлари бошланди. Бангкокда одамлардан уйда қолиш сўралмоқда, беморлар шифохоналардан эвакуация қилинмоқда ва тез ёрдам хизматлари кўчаларга чиқарилган. Таиланд пойтахти агломерациясида 17 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади, уларнинг катта қисми кўп қаватли уйларда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Газета ўзининг журналистик суриштируви натижасида Қўшма Штатлар Украинадаги урушга аввал тахмин қилинганидан анча олдин ва чуқурроқ аралашганини қайд этди.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.