ФИФА президенти ва Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Жанни Инфантино АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан ташкил этилган «Тинчлик кенгаши» йиғилишида иштирок этгани учун интизомий жавобгарликка тортилмайди, деб хабар бермоқда "The Athletic".
Пайшанба куни Трамп Вашингтонда Ғазо сектори масалаларига бағишланган кенгашнинг илк йиғилишини ўтказди ва унга 40 дан ортиқ давлат вакиллари таклиф этилди. Инфантино ҳам ушбу учрашувда ҳозир бўлди. Бир кун ўтиб, ХОҚ брифингида қўмита раҳбари Кирсти Ковентри унинг иштирокидан бехабар эканлигини айтди ва мулозимнинг ҳаракатлари Олимпия хартиясига мос келишини текширишни ваъда қилди.
Бироқ, ФИФА билан боғлангандан сўнг, ХОҚ Инфантинонинг ҳаракатларида қоидабузарлик йўқ, деган хулосага келди.
«ХОҚ ФИФА билан алоқага чиқди. Биз ФИФА футбол орқали Ғазода спортни қайта тиклаш бўйича комплекс инвестиция дастурини қўллаб-қувватлаётганини, спорт инфратузилмаси, таълим дастурлари ва ривожланиш бўйича юқори даражадаги таклифларни тақдим этаётганини тушунамиз. Бу халқаро спорт федерациясининг ролига тўлиқ мос келади», — дея ХОҚ вакилининг сўзларини келтиради "The Athletic".
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.