Жаннатга кириш учун иймоннинг ўзи кифоями?

Жаннатга кириш учун иймоннинг ўзи кифоями?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир кунмас-бир кун, албатта жаннатга кириш учун иймоннинг ўзи кифоями?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Жаннатга кирмай қолиш амал туфайли ҳам бўлади.

Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларга чуқур назар соладиган бўлсак, банданинг жаннатга киришдан маҳрум бўлиши ҳам унинг қилган баъзи амаллари туфайли бўлади. Аллоҳ таоло шуни ирода қилган.

Мўмин банда қилган баъзи гуноҳлари туфайли маълум муддат жаннатга киритилмаслиги маълум. У мазкур гуноҳнинг жазосини ўтагунича жаннатга киришдан маҳрум қилинади.

Қуръони карим ва ҳадиси шарифда баъзи катта гуноҳларни қилиш жаннатга киришни ман қилиши ҳақида хабарлар бор.

ﮓ ﮔﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ

Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида:

«Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, жазоси жаҳаннамдир. Унда мангу қолувчидир. Аллоҳ унга ғазаб қиладир, уни лаънатлайдир ва унга улкан азобни тайёрлаб қўядир», деган (93-оят).

ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ

Аллоҳ таоло яна «Нисо» сурасида:

«Албатта, етимларнинг молларини зулм ила ейдиганлар қоринларига ўт-оловни ейдилар, холос. Ва шубҳасиз, ловуллаган дўзахга кириб, куюрлар», деган (10-оят).

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Муслимнинг Абу Ҳурайрадан қилган ривоятида:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди», дедилар».

Ҳаммам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳузайфа билан бирга эдик. Унга:

«Бир киши гапни Усмон розияллоҳу анҳуга олиб бориб туради», дейилди. Шунда Ҳузайфа унга:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди».

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. 

Демак, баъзи бир амаллар ўз эгасининг жаннатга киришига моне бўлиши мумкин экан. Албатта, мўмин банда диндан чиқмаса ва шариатнинг фарзу вожибларини инкор қилмаган, ҳалол ва ҳаромни инкор қилмаган бўлса, қилган гуноҳига яраша жазосини олганидан кейингина у жаннатга киритилади. Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!