1412 йилнинг январида Француз халқ қаҳрамон қизи Жанна д'Арк дунёга келди. Уни французлар "Орлеан бокираси" деб аташар эди.
Жанна д'Арк аёл киши бир вақтда қандай қилиб авлиё, бошқа бир вақтда эса шайтон бўлиши мумкин деган саволнинг жонли жавобидир.
Биз инсонлар шундаймиз. Яхши кўрганларимизни авлиё, душманларимизни эса шайтон деймиз.
Унинг ҳикояси Англия ва Франция ўртасида бўлиб ўтган юз йиллик урушга бориб тақалади.
Франциянинг катта қисми Англия мустамлакаси эди. Франция қироли ғамгин эди. Унда кишиларни эрк учун курашга сафарбар қилишга куч йўқ эди.
Аммо Жанна д'Арк ҳамма нарсани ўзгартириб юборди. У ўн олти ёшида тушида худони кўрганини, худо унга қирол Шарл еттинчининг ёнида туриб, уни қўллаб инглизларга қарши курашиб Франция ерларини инглизлардан қайтариб олишга амр қилаётганини даъво қилди. У шунчалик журъатли эдики, қиролга бориб тушини айтиб беришга ўзида куч топди. Қирол унга ишонди. Уни уруш ўчоғи бўлмиш Орлеанга юборди. Уни Орлеан қўшинида эътиборли мансабга қўйди.
Жанна уруш йўналишини ўзгартириб юборди. Уч йил ичида бир қанча жангларда ғалаба қозонди. Тарихчилар ҳали ҳам ҳайрон қолишади. У оддийгина деҳқон аёлнинг қизи эди. Сиёсатдан ҳам, урушдан ҳам бехабар эди унинг оиласи. Бир қанча вақт уруш майдонида жавлон урганидан сўнг уни бир қанча йўлтўсарлар тутиб олиб унинг душмани бўлмиш инглизларга жуда катта пул эвазига сотиб юборишади. Инглизлар уни маҳкамага топшириб уни хиёнат , исён қилиш ва жодугарликда айблашади. Унинг ичида шайтоний руҳ кириб олган дейишади. Уни ана шу айблар билан айбдор деб топиб 19 ёшида тириклайин оловда куйдириб ўлдиришади. Рим католик черкови Жаннани авлиё дейди. Инглиз католик черкови уни шайтон дейди.
Ўйлашимча, у иккаласи ҳам эмас. У оддий жангчи бўлган. Ватанини бегоналар истило қилганида бор имкониятини ишга солиб озодлик учун курашган бир фуқародир!
Бундан бир нарсани олишимиз мумкин: ВАТАНГА МУҲАББАТ!
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Римнинг "Рома" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон тарихидаги энг яхши футболчи ким эканлиги ҳақидаги саволга жавоб бера олмади.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.