Жаҳон банки Ўзбекистонга энерготарифлар ислоҳотининг аҳоли ижтимоий заиф қатламига таъсирини юмшатиш мақсадида 7,5 млн доллар миқдоридаги 1-транш маблағини ажратди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга 7,5 млн доллар миқдорида грант маблағи ажратди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, маблағ Ўзбекистон президентининг 2023 йил 8 августдаги қарорига асосан Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион ресурсларини қўллаш» (иCРАФТ) лойиҳаси доирасида ажратилган.
Бу лойиҳанинг «Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси» (ЭРПА) компоненти доирасидаги ислоҳотларни, хусусан, энергия тарифлари ислоҳотининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига бўлган таъсирини юмшатиш ва уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган 1-транш маблағлари ҳисобланади.
1-транш маблағлари халқаро иссиқхона газлари савдоси симуляцияси сифатида Ўзбекистонга қайтариб бериладиган, иссиқхона газлари эмиссияси қисқартирилгани учун ажратилган грант маблағлари саналади.
Ажратилган маблағлар республикани яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини жадаллаштириш, иссиқхона газларини чиқарилишини мониторинг қилиш (МРВ) тизимини ташкил қилиш, янги ташкил этилган Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ва «Ўзенергосотиш» АЖ фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек энергетика соҳасини тартибга солиш ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш, қуёш панелларини ўрнатиб бериш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган пилот лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатда энергия самарадорлигини ошириш каби чора-тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.