Избоскан туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Избоскан туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Э. бошқа фуқаролар М. ва Т.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси Олий таълим муассасасидаги ўқишларини танишлари ёрдамида Тошкент менежмент ва иқтисодиёт профессионал профиль институтига кўчириб беришни 3 600 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!