Италиянинг 6 жамоаси келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиши мумкин

Италиянинг 6 жамоаси келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиши мумкин

“Аталанта” Англиянинг “Ливерпуль” клубини умумий ҳисобда мағлуб этди ва Европа Лигаси ярим финалига йўл олди. Демак, Жан Пьеро Гасперини шогирдлари энг хавфли рақибларидан бирини нокаутга учратиб, турнирда ғалаба қозониш йўлидаги энг муҳим қадамни ташлади.

Турнирда ғалаба қозониш эса ўзига хос муваффақиятга олиб келади – Италия келаси мавсумда Чемпионлар лигасида олтита жамоадан иборат вакилликни қўлга киритиши мумкин.

Бу "Аталанта" нафақат Европа Лигасида ғалаба қозонса, балки ички чемпионатда ҳам олтинчи ўриндан юқорига кўтарилмаса содир бўлади. Эслатиб ўтамиз, Италиянинг дастлабки бешта жамоаси келаси мавсум учун Чемпионлар лигасида ўз ўринларини қўлга киритишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!