Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирмалардан бирининг 4 нафар ходими 3 нафар фуқарони ишчи визаси орқали “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 7 минг АҚШ долларидан ҳамда 1 нафар фуқарони сайёҳлик визаси орқали юбориш эвазига 5 минг АҚШ доллари, жами 26 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирманинг иш юритувчиси 2 нафар фуқарони “Умра” сафарига юбориш эвазига 2400 АҚШ доллари, шунингдек, 3 нафар фуқарони “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Хизматнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. шахс жорий йилда “Ҳаж” сафарига юбориш бўйича ижтимоий тармоқларга сохта эълонлар жойлаб, 3 нафар фуқаронинг ишончига киради. Уларнинг ҳар биридан 4900 АҚШ доллари, жами 14.700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Хизматнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чуст туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари “Умра” зиёратини ташкил этиш учун тегишли лицензияга эга бўлмай туриб, 3 нафар фуқарони 1350 АҚШ долларидан, жами 4050 АҚШ долларига “Умра” зиёратига юборишини айтиб, шундан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс пойтахтда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият орқали 5 нафар фуқарони жами 27 минг АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” визаси асосида диний амалларни бажариш учун Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, олдиндан 13.500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан барча қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, “Умра” сафарига боришдан олдин ҳар қандай туристик фирманинг Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тақдим этилган “Умра” лицензияси борлигини текшириш тавсия этилади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.