Италияда коронавируснинг кенг тарқалишига футбол сабаб бўлдими?

Италияда коронавируснинг кенг тарқалишига футбол сабаб бўлдими?

Италиялик шифокор Фабиано ди Марко Италияда коронавирус пандемиясининг кенг ёйилишига сабаб қилиб футбол учрашувини кўрсатди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

«19 февраль куни Бергамонинг 40 минг аҳолиси «Сан-Сиро» стадионида кечган «Аталанта»—«Валенсия» учрашувини томоша қилиш учун Миланга йўл олди. Улар автобус, машина, поездда йўлга чиқди ва бу афсуски, ҳақиқий биологик бомбага айланди», — дейди ди Марко.

Италияда кўпчилик шифокор ва мутахассислар Чемпионлар Лигаси 1/8 финал илк баҳсидан ўрин олган мазкур ўйин Италияда, хусусан Ломбардия ҳудудида коронавируснинг кенг ёйилишига сабаб бўлган деб ҳисобламоқда.

Италия фавқулотда ҳолатларни ўрганиш ва бартараф қилиш депортаменти — Protezione Civile ҳам мамлакатдаги аянчли вазиятга мазкур учрашувни сабабчи қилиб кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Аталанта» 19 февраль кунги «Валенсия»га қарши баҳсни (4:1) Бергамода эмас, Миланда ўтказганди. Кейинчалик ҳар икки клубда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!