Италия ҳукумати қурғоқчиликка қарши кураш учун қарийб 8 миллиард евро ажратиш ниятида эканлигини маълум қилди

Италия ҳукумати тез орада қурғоқчиликка қарши кураш учун 7,8 миллиард евро ажратиш ҳақидаги фармонни кўриб чиқади.
Бу ҳақда Италия атроф-муҳит ва энергетика хавфсизлиги вазири Гилберто Пичетто-Фратин маълум қилди.
“Биз ажратилган маблағлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни аниқлаш ниятидамиз, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу маблағ 7,8 миллиард еврони ташкил этади”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).