Истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ бўйича тўлов интизоми мустаҳкамланмоқда

Истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ бўйича тўлов интизоми мустаҳкамланмоқда

Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари, шу жумладан истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ бўйича муддатида тўланмаган қарздорликларни ундириш ҳақидаги ҳужжатларни ижро этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хууссан, бошқарма органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 474 та ижро ҳужжатлари бўйича 25,1 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилиб, электр ва газ тармоқлари корхоналари ҳисобига ўтказиб берилган.

Мисол учун, Оҳангарон туман иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор "Оҳангарон керамика" МЧЖдан табиий газ бўйича муддатида тўланмаган 304 млн. сўм қарздорликни ундириш ҳаққидаги ижро ҳужжати Бюронинг Оҳангарон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ҳужжат бўйича давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва белгиланган 304 млн. сўм қарздорлик ундирилиб, таъминотчи корхона ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Бошқарма органлари томонидан коммунал қарздорликларни ундириш борасидаги комплекс чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!