Исроилнинг БМТдаги доимий вакили халқаро ташкилотни Эроннинг ҳужумларига эътибор қаратишга чақирди

Исроилнинг БМТдаги доимий вакили халқаро ташкилотни Эроннинг ҳужумларига эътибор қаратишга чақирди

"Эрон БМТ Низомини бузди, глобал тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётганини кўрсатди. Овозингиз қаерда? Сизнинг муносабатингиз қани? Уйғониш вақти келди!", деб ёзди Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида.

Кўп ўтмай, БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг баёнот берди. Гутерриш ўз баёнотида Эроннинг Исроилга ҳужумини қоралашини ва уни зудлик билан тўхтатишга чақиришини билдирди.

"На Яқин Шарқ минтақаси, на дунё яна бир уруш бўлишини хоҳламайди", дейилади БМТ бош котиби баёнотида.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Эроннинг Исроилга ҳужуми муносабати билан 14 апрель куни шошилинч йиғилиш ўтказилишини белгилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!