Исроилнинг бир қатор муниципалитетлари раҳбарлари очлик эълон қилди

Исроилнинг бир қатор муниципалитетлари раҳбарлари очлик эълон қилди

Исроилнинг бир қатор муниципалитетлари раҳбарлари бош вазир Беньямин Нетаньяху сиёсатига норозилик билдириб, очлик эълон қилди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, бу очлик эълонига Кфар Саба ва Герцлия шаҳарлари мерлари, шунингдек, Юқори Жалилей ва Шаар Ха-Негев минтақавий кенгашлари раҳбарлари қўшилган. Улар ўз акцияларини Нетаньяхунинг Қуддусдаги қароргоҳи олдида ўтказишни режалаштирмоқда, деб ёзади газета.

Очлик Нетаньяху мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига очиқчасига қарши чиққан Мудофаа вазири Йоав Галантни ишдан бўшатганидан кейин бошланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!