Исроил Ливан билан чегарадаги ҳудудни ёпиқ ҳарбий зона деб эълон қилди

Исроил Ливан билан чегарадаги ҳудудни ёпиқ ҳарбий зона деб эълон қилди

Исроил мудофаа кучлари Ливан билан чегара яқинидаги учта аҳоли пункти ҳудудини ёпиқ ҳарбий зона деб эълон қилди . Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди .

«Вазият баҳолангандан сўнг, Исроил шимолидаги Метула, Мисгав Ама ва Кфар Гилади ҳудудлари ёпиқ ҳарбий ҳудуд деб эълон қилинди. Бу ҳудудга кириш тақиқланган», — дейилади хабарда.

ИД бу қарорни Ливан ҳудудида Исроилнинг қуруқликдаги операциясини бошлаши мумкинлиги кутилаётган пайтда эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!