Исроил журналистларни репрессия қилмоқда

Исроил Ғазо секторига оммавий зарбалар бошланган 2023-йил 7-октябрдан бери ҳибсга олинган 49 нафар фаластинлик журналистни қамоқда сақлашда давом этмоқда. Бу ҳақда Фаластин асирлари жамияти хабар берди.
Ташкилот маълумотларига кўра, Исроил қўшинлари журналист Али ал-Самудини Жениндаги уйига рейд чоғида қўлга олган. Унинг ҳибсга олиниши билан ҳамон ҳибсдаги фаластинлик журналистлар сони 49 нафарга етди.
7 октябрдан бери Исроил расмийлари томонидан жами 177 нафар матбуот ходими ҳибсга олинган. Уларнинг деярли учдан бир қисми ҳамон қамоқда.
Жамият баёнотида Исроил фаластинлик журналистларни ҳибсга олиш орқали мунтазам равишда таъқиб қилаётгани таъкидланган. Ғазода матбуот ходимлари ҳужумлар нишонига олинмоқда. Ташкилот бу даврни "журналистлар учун энг қонли даврлардан бири" деб атамоқда.
Ғарбий Соҳилда уруш бошланганидан бери журналистларни маъмурий ҳибсга олиш бўйича 19 та ҳолат қайд этилган, жумладан Самир Хувайра ва Иброҳим Абу Сафие.
❕ 7-октябрдан бери босиб олинган Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши ҳибсга олишлар, рейдлар ва зўравонликлар кучайган. Маҳаллий манбаларга кўра, бу вақт ичида 957 фаластинлик, жумладан 171 бола ҳалок бўлган. 7000 дан ортиқ одам яраланган, 16400 киши ҳибсга олинган.
Ғазодаги ўт очишни тўхтатишдан кейин Исроил 21 январ куни Женин ва шу номдаги қочқинлар лагерида “Темир девор” операциясини бошлаган эди. Кейинчалик ҳужумлар Тулкарм, Тубас ва унинг атрофидаги лагерларга тарқалди.
Исроил армияси Женин ва Тулкармдаги қочқинлар лагерларини эгаллашда давом этмоқда.