2023-йил 7-октябр куни Хамас ҳужумидан 600 кундан кўпроқ вақт ўтиб, халқаро босим кучайиб бораётганига қарамай, Исроил ҳамон Ғазода жанг қилмоқда. Аммо Исроил узоқ вақтдан бери биринчи марта тўлиқ ғалаба қозониш имконияти ҳақида гапирмоқда. Исроилнинг энг таниқли журналистларидан бири ва Колумбия университетига ташриф буюрган профессор Надав Эял Bild'га учта мумкин бўлган сценарий ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, биринчи ва энг эҳтимолли вариант бу "аччиқ дуранг". Бу ҳолатда Исроил қолган гаровга олинганларни қайтариш эвазига юзлаб фаластинлик маҳбусларни озод қилади, ХАМАС раҳбарияти сургунга кетади ва Ғазо устидан расмий назорат Фаластин маъмурияти ёки араб мамлакатларига топширилади.
"Ҳамас етакчилари хорижда қайта тўпланишни истайди, улар қуролларини ташлаб кетмайди. Бу ҳам Ғазо устидан назоратни сақлаб қолишларини англатади ва ҳар қандай янги ҳукумат уларнинг қўғирчоғи бўлади", - дейди Эял.
Иккинчи сценарий - Хамаснинг ғалабаси. Франция ва Испания каби давлатлар томонидан босимнинг кучайиши АҚШнинг Исроилни ўзаро имтиёзларсиз урушни тўхтатишга мажбурлашига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатда ХАМАС назоратни ўзида сақлаб қолади, Ғазони қайта тиклаш учун ёрдам олади ва БИЛД манбасига кўра, янги урушга ҳозирлик кўради.
"Аммо менимча, биз Трампнинг чиқиши ва Исроилни бир томонлама равишда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақиришидан ҳали анча узоқдамиз", - дейди Эял.
Исроил учун учинчи, энг оптимистик сценарий - Хамаснинг тўлиқ мағлубияти. Ташкилот Ғазо устидан назоратни йўқотади, жангарилар қуролларини ташлайди, аҳоли эса уларнинг ҳокимиятига очиқчасига қаршилик кўрсатади.
"Бу Бош вазир Бенямин Нетаняху ҳукумати тикаётган сценарий. Унинг мақсади - ХАМАСни тўлиқ мағлуб этиш", деб тушунтиради журналист.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.