Исроил Мудофаа Кучлари Теҳрондаги Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚК) Ҳарбий-ҳаво кучларининг асосий қўмондонлик марказига зарба берди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати эълон қилди.
"Кечқурун қўмондонлик маркази Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Теҳронга амалга оширилган бир қатор ҳаво ҳужумлари пайтида зарба олди", дейилади баёнотда.
Исроил армияси маълумотларига кўра, қўмондонлик маркази ИИҚК Ҳаво мудофааси бўлинмасига хизмат қилган, унинг вазифаси "ҳаво кузатувини амалга ошириш ва Эрон ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишдир".
Исроил ҳарбийларининг маълумотларига кўра, зарбалар Эрон ҳаво мудофааси тизимлари, штаб-квартиралари, логистика омборлари ва қўмондонлик маркази яқинидаги бошқа биноларга қаратилган.
Бундан ташқари, бир қатор зарбалар доирасида Исроил ИИҚКнинг "Қудс" кучлари учун қурол омбори жойлашган баллистик ракета ишлаб чиқариш ва учириш иншоотига зарба берди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Истеъфодаги америкалик ҳарбий таҳлилчи ва собиқ разведка ходими Скотт Риттернинг фикрича, агар АҚШ Эрон билан можарони давом эттирса, оғир оқибатларга дуч келиши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон яқин вақтда номаълум учувчи объектлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишини айтгач, бу баёнот халқаро оммавий ахборот воситаларида катта муҳокамага сабаб бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.