Исроил 1,4 миллион фаластинликни Ғазо жанубидан 12 квадрат километргача «қамаб қўймоқчи»

Исроил 1,4 миллион фаластинликни Ғазо жанубидан 12 квадрат километргача «қамаб қўймоқчи»

Халқаро судда геноцид айби билан суд қилинаётган Исроил қуруқликдан ҳужум қилиб, блокада остидаги Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрини эгаллаб, 1,4 миллиондан ортиқ фаластинликни қувиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

Тахминан 2,3 миллион аҳолига эга Ғазо секторида Исроилнинг йирик ҳужумлари бошланганидан бери деярли 1,9 миллион киши уй-жойини ташлаб кетган. Уларнинг аксарияти Миср билан чегарадош Рафаҳ шаҳридан бошпана топган.

Агар Исроил ҳужумларидан олдин Рафаҳ аҳолиси тахминан 280 минг киши бўлган бўлса, ҳозир шаҳарда тўрт баравар кўп одам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!