Испанияда июль ойидаги жазирама туфайли 700 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Испанияда 40 даражадан ошиқ ғайритабиий юқори ҳароратлар кузатилмоқда. Майорка жазирама иссиқдан энг кўп азият чекмоқда: 1 август, пайшанба куни у ерда бир кунда бир неча киши ҳалок бўлди.
Биргина июль ойида Карлос III соғлиқни сақлаш институти маълумотларига кўра, Испанияда камида 771 киши иссиқдан вафот этган, уларнинг аксарияти ойнинг сўнгги ҳафтасида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).