Испания аҳолиси ҳукуматга қарши намойишга чиқди

Испания аҳолиси ҳукуматга қарши намойишга чиқди

Мадридда 30 мингга яқин одам амалдаги ҳукуматга қарши намойишга чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.

Митинг тушдан кейин шаҳар мерияси жойлашган Cибелес майдонида бошланди. Иштирокчилар ҳукумат ва амалдаги бош вазир Педро Санчес истеъфосини талаб қилмоқда. Бундан ташқари, намойишчилар «конституцияни ҳимоя қилиш» ва «бирлашган ва гуллаб-яшнаган Испания» позициясини билдириш учун чиққанини даъво қилмоқда. Айрим мухолиф сиёсатчилар намойишчиларга қўшилди.

«Биз демократиямизнинг ёмонлашиши, давлатимиз заифлашиши ва институтларнинг жиддий эрозияси ҳақида огоҳлантирамиз. Биз ҳукуматни сепаратизм, тоталитар популизм ва террористик гуруҳлар ворислари қўллаб-қувватлаётганига ва ҳимоя қилаётганига қаршимиз», - деди намойиш ташкилотчилари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!