Исломни биринчи бўлиб қабул қилган саҳобалар

Исломни биринчи бўлиб қабул қилган саҳобалар

Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг таҳқиқларига кўра биринчи бўлиб Исломни қабул қилган саҳоблар деганда қуйидаги зотлар тушунилади:

– Ҳур эркаклардан: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу;

– Балоғатга етмаган ёш болалардан: Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу;

– Аёллардан: Хадича бинту Ҳувайлид розияллоҳу анҳо онамиз;

– Озод қилинган қуллардан: Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу;

– Қуллардан: Билол розияллоҳу анҳу. 

Фақиҳлик билан машҳур бўлган саҳобалар

Бир қанча саҳобалар фиқҳий масалалар билимдони сифатида машҳур бўлганлар. Шу маънода қуйидаги зотлардан кўплаб фатволар нақл қилинган:

– Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу;

– Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу;

– Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу;

– Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу;

– Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу;

– Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу;

– Оиша розияллоҳу анҳо.

Энг кўп фатво берган саҳоба

Энг кўп фатво берган саҳоба “Қуръон таржимони” деб ном олган Абдуллоҳ ибн Аббос[4] розияллоҳу анҳумо ҳисобланади. Чунки хулофои рошидинлар ва Абдуллоҳ ибн Масъуд[5] сингари илмда пешқадам бўлган зотлар саҳобаларнинг кўпчилиги ҳали ҳаёт бўлган пайтларда вафот этиб кетганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо эса саҳобалар камайиб, уларнинг илмларига эҳтиёж кучайган вақтларда яшаб ўтган. Шу сабабли бу зотнинг фатволари кўпроқ нақл қилинган.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!