"Ислом Каримов" кўчасида фалокат: бир киши қурбон бўлди

"Ислом Каримов" кўчасида фалокат: бир киши қурбон бўлди

Жиззах шаҳри Оққўрғонлик маҳалласи Ислом Каримов номидаги кўчада йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

"Постда" нашрининг ёзишича, тунги соат 23:00 да рўй берган автоҳалокат Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Б.М.нинг “Nexia” автомашинаси бошқарувини йўқотиши натижасида содир бўлган. Автоулов йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган. Оқибатда ҳайдовчи Б.М. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди.

“Nexia” йўловчиси, Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган Д.Ғ. эса шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.   


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!