Ислом Каримов Эркин Комиловга: "Эркинбой, бу ҳаммаси тайёрланган гаплар. Ўзингиз бирор нима денг" (видео)

Ислом Каримов Эркин Комиловга: "Эркинбой, бу ҳаммаси тайёрланган гаплар. Ўзингиз бирор нима денг" (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов Ислом Каримовни хотирлаб интервью берди.

«Мустақиллик ўзидан ўзи келгани йўқ. Муҳтарам Президентимиз ақл-заковати, шуури, қолаверса, қаттиққўллиги, ўз халқини ҳаддан ташқари яхши кўриши оқибатида мустақилликни қўлга киритди», — дейди актёр.

«Учрашганимда ҳам, саҳнага чиққанимда ҳам, икки кўзи гўёки менда тургандек туюларди менга».

«Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали тирикка ўхшайди менинг назаримда. Ислом Абдуғаниевич Регистондан ташқарига чиқиб келаётгандек. Баданларим жимирлаб кетди кўриб. Ўша ерда икки соат турган бўлсак, икки кўзим Ислом Абдуғаниевичда бўлди. Гўё ўша ерда ҳам менга қараб турганга ўхшарди», — дея туйғуларини баён қилди Эркин Комилов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!