2 апрелдан бошлаб Xалқаро ислом академияси ва унинг қошидаги лицейда таҳсил олувчи қиз талабаларга адрас рўмолни бўйин орқасидан ўраб келишга (норасмий) рухсат берилди , деб хабар беради BBC Ўзбек хизмати. Академия ўз веб-сайтидан рўмол муносабати билан совет пропагандаси усулида ёзилган 7 та мақолани ҳам олиб ташлаган.
Бугун қизим лицейга борганида рўмолни ўзбекона қилиб, бўйин орқасидан ўраб кираверинглар деб рухсат беришибди. Академияда ҳам шундай қилишибди. Бир кун олдин ҳам рўмолга умуман рухсат йўқ эди. Шанба куни академияга борганимда қизлар парик тақиб ўқишга кираётган эди , дея иқтибос келтиради BBC Uzbek талаба қизлардан бирининг отасининг сўзларини.
Бир неча BBC манбасининг айтишича, 1 апрель куни академия ректори Шуҳрат Ёвқочев маъмуриятни тўплаб мажлис қилган. Унда рўмолни ўзбекона қилиб ўрашга рухсат масаласи муҳокама қилинган.
Xалқаро ислом академияси ва рўмол масаласининг тарихи: Халқаро ислом академияси 2018 йилнинг сентябридан форма талаблари деб рўмол ўраган талаба қизларни ўқишга қўймай бошлаган. Аксарият қизлар ё рўмолини ечган, ё бошига парик соч тақишга мажбур бўлган. Давлат бюджети асосида ўқишга қабул қилинган Луиза Мўминжонова каби баъзи қизлар бунга рози бўлмагач, рўмол билан ўқишга қўйилмайди. Натижада 140 соатдан кўп дарс қолдирган деган сабаб билан ўқишдан ҳайдалган.
Луиза Мўминжонова ва Ислом академияси қошидаги лицейнинг яна бир талабаси Ислом академиясини диний эътиқодга қаршилик қилгани учун маҳкамага берган. Ҳозирча улар туман ва Тошкент шаҳар судларида ютқазиб, Олий судга апелляция шикоятини киритган.
Академия ўз ҳудудида рўмолга рухсат бермасликда қонунга асосланганини иддао қилади. Даъвогарлар уларнинг виждон, эътиқод эркинлиги чекланаётганини айтмоқдалар.
Судлашиш жараёнида Ислом академияси ўз веб сайтида суд муносабати билан 3 кунда совет пропагандаси усулида ёзилган 6 та мақола чоп этади (биринчиси, иккинчиси, учинчиси, тўртинчиси, бешинчиси, ва ниҳоят, олтинчиси (VPN) услуб жиҳатидан ниҳоятда қизиқарли муносабат бўлган, ўқишни тавсия қиламиз).
Ҳижоб атрофидаги баҳслар нега муҳим: ислом олами олдида турган таҳдид ва муаммолар ўзбеклар мустақил бўлиши билан жамият ҳаётига яна шиддат-ла қайтди. Барча мусулмон мамлакатлари бу таҳдидларга ўз тарихий шароит ва имконияти, интеллектуал салоҳиятидан келиб чиқиб жавоб бераяпти.
Мана шундай муаммолардан бири бир юртда икки жамият зиддияти, яъни жамият дунёвийлар ва диндорлар қатламига бўлиниб қолаётганидир. Бу бўлиниш, ўз навбатида, диннинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирча бу муаммолар нисбатан безиён масалалар Наврўз ёки Янги йил байрамини нишонлаш, аёллар кийими (ҳижоби ёки мини юбкаси), эркаклар соқоли устида бораяпти. Аммо шу безиён тортишувлар эрта бир кун жиддийроқ қиёфа касб этмаслигига ким кафолат бера олади? Томонлар бир-бирини айблашга ўтса, муаммо янада чуқурлашмайдими? Демак, вазият таранглашишининг олдини олиш учун ўзаро тушунишга асосланган мулоқот ва муроса лозим.
Жамиятимиз учун долзарб масалага айланаётган бундай муроса ва мулоқотнинг юзага келиши икки томонга ҳам бирдек боғлиқ. Дунёвий элита бу борадаги сиёсатни секуляризмнинг янги, инклюзив (барчани қамраб олувчи, очиқ) принциплари асосида қайта кўриб чиқиши, диндорлар (хусусан, диндор зиёлилар) эса, ислом динининг инклюзив ва плюралистик талқини устида ишлаши зарур.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.