Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази давлат харидлари порталида аукцион савдолар самарадорлигини баҳолади

A A A
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази давлат харидлари порталида аукцион савдолар самарадорлигини баҳолади

Тадқиқот давомида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) давлат харидлари жараёнида аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини (индекс) ишлаб чиқди. Мазкур индекс давлат харидлари жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш самарадорлигини баҳолайди. Шуни таъкидлаш керакки, бундай индекс Ўзбекистонда биринчи марта ишлаб чиқилмоқда.

21 июнь 2021 й. Тошкент. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Давлат харидлари махсус ахборот порталида (xarid.uz) 2020 йил январидан 2021 йил апрель ойлари оралиғида ўтказилган давлат харидлари таҳлили амалга оширилди.

Тадқиқотнинг мақсади давлат ва корпоратив буюртмачилар томонидан нархни пасайтириб бориш тартибидаги аукцион савдоларида харид қилинган товарларнинг хар бири кесимида харид жараёнининг самарадорлигини баҳолашдан иборат.

Тадқиқот қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган:

Етказиб берувчилар ўртасида муайян маҳсулот даражасида рақобат ҳолатини таҳлил қилиш;

Аукцион савдолари орқали амалга оширилган давлат харидлари жараёнининг самарадорлигини баҳолаш;

Давлат буюртмачиларининг аукцион савдолардаги самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда Рейтингини тузиш;

МЕТОДОЛОГИЯ

Аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини ҳар бир лот кесимида қуйидаги мезонларга кўра баҳоланади: шартнома қиймати, товар гуруҳларининг вазн коэффициенти, бошланғич нархнинг пасайиши (фоизда), иштирокчиларнинг сони, шартноманинг бажарилиш ҳолати, харидларнинг шубҳалилик даражаси.

Тадқиқот методологиясига асосан товарнинг бошланғич нархи ўхшаш товарларга белгиланган нархлар диапазонининг ўрнатилган юқори ва пастки квантил чегараларидан чиққан ҳолда ўрнатилса ёки бошланғич нархнинг пасайиши белгиланган диапазоннинг ўрнатилган юқори ва пастки квантил чегараларидан ташқарида рўй берса харид жараёнининг шубхалилик даражаси юқори баҳоланади. Тадқиқотда квантил чегаралар ва аномалияларни аниқлашда мураккаб алгоритмлардан фойдаланилган.

Тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) томонидан тақдим этилган маълумотлардан фойдаланилди. Таҳлил жараёнида маълумотлар қайта ишланиб, адабиётлар шарҳи, экспертлар хулосалари ва Ўзбекистонда давлат харидлари жараёнининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мураккаб кўрсаткичлар шакллантирилди.

АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ

Тадқиқот иши давомида олинган натижаларни қуйидаги йўналишларда қўллаш мумкин:

Аукцион савдолари шаклидаги давлат харидлари жараёни механизмининг самарадорлигини ошириш;

Аукцион савдоларида етказиб берувчилар ўртасида рақобат даражаси суст бўлган товар гуруҳларида рақобатни рағбатлантириш;

Давлат харидларини режалаштиришда масъул шахсларининг малакасини ошириш;

Аукцион савдолар натижасида тузилган шартномаларнинг бекор бўлиш ҳолатларини камайтириш;

Давлат харидлари махсус порталида қўшимча қулайликлар яратиш орқали давлат харидларига тайёргарлик кўришни соддалаштириш;

Давлат харидларини янада самарали ташкил этиш орқали давлат ва жамият ресурсларини тежаш.

НАТИЖАЛАР

2020 йилнинг январь ойидан 2021 йилнинг апрелигача бўлган даврда давлат харидлари порталида 5 330 та бюджет ва 1347 та корпоратив буюртмачилар томонидан 131 759 та аукцион савдолари ўтказилиб, шартномаларнинг умумий қиймати 3,9 трлн. сўмни ташкил этган.

Аризалар сони ва шартнома миқдори ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд: қанча кўп ариза бўлса, нарх шунча паст бўлади, бу эса давлат ресурсларини тежашга олиб келади.

Бюджет буюртмчилари эълон қилган аукцион савдоларига ўртача 5 та етказиб берувчи (корпоратив буюртмачиларда 4 та) иштирок этган ва 13 та нарх таклифи (корпоратив аукционларда 10 та) берилган.

Қуйидаги товар гуруҳларида энг юқори нарх пасайиши кузатилди:

«Канцелярия буюмлари» - 38%,

«кийим, пойабзал ва кўрпа-тўшак анжомлари» - 38%,

«спорт анжомлари ва жиҳозлари» - 34%,

«овоз ёзиш техникаси ва жиҳозлари» - 32%,

«мусиқа асбоблари» - 32%.

Нархлар пасайиши нисбатан паст бўлган товар гуруҳлари:

«биологик фаол қўшимчалар» - 5%,

«стоматология учун протез ва ортопедик хом ашё» - 7%,

«дастурий маҳсулот» - 9%.

Мазкур савдоларнинг ҳар бирида ўртача 2 та етказиб берувчи иштирок этган.

АУКЦИОН САВДОЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ИНДЕКСИ

Тадқиқот давомида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини ишлаб чиқди. Мазкур индекс давлат ва корпоратив бюртмачилар томонидан харид жараёнларини ташкил этиш ва амалга ошириш натижалари самарадорлигини баҳолайди.

Индексни баҳолашда қуйидаги асосий мезонлардан фойдаланилган: тежамкорлик (аукционнинг бошланғич қиймати ва нархнинг пасайиши), рақобат даражаси (иштирокчилар сони), режалаштириш ва шубҳали харид (бошланғич нархнинг пасайиши белгиланган диапазоннинг ўрнатилган юқори ва пастки квантил чегараларидан ташқарида, бир неча карра фарқ билан рўй бериши), зиддият (шартноманинг имзолангандан сўнг бажарилиш ҳолати).

Индекс юқоридаги мезонлар асосида маълумотларни ягона кўрсаткичга бирлаштиради ва унинг қиймати -7 ва 7 оралиғида ўзгаради: ўта паст самарадорлик (-7 дан -3,5 гача), ўртача паст (-3,5 - 0), паст (0 - 2,3), ўртача (2,3 - 4,6) ва юқори самарадорлик (4,6 - 7).

Кўриб чиқилаётган даврда Индекснинг ўртача қиймати 2,09 ни (бюджет буюртмачилари учун 2,28, корпоратив буюртмачилари учун 1,86) ташкил этди, бу паст самарадорлик гуруҳига тўғри келади. Қайд этиш лозимки индекс қиймати жорий йилнинг январь ойидан апрель ойига қадар 2,09 дан 1,77 гача пасайган. Бу асосан муваффаққиятли бажарилган шартномалар улушининг 79% дан (2020 йилдаги ўртача кўрсаткич) 73% гача пасайиши билан боғлиқ. Бу рақам бюджет харидларида 84% дан 73% гача пасайган.

Индекс ҳар бир маҳсулот турини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир лот учун ишлаб чиқилган.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, мусиқа асбоблари (0,92), овоз ёзиш ускуналари ва жиҳозлари (1,07), кийим-кечак, пойабзал ва кўрпа-тўшак анжомлари (1,13), спорт анжомлари ва ускуналари (1,23), термопласт қувурлар ва арматура (1,36) энг кам самарадорлик билан харид қилинган товарлар ҳисобланади.

Давлат бюртмачиларининг рейтинги

Тадқиқот муаллифлари индекс қийматларини умумлаштириб, 10 дан ортиқ аукцион савдоларини эълон қилган 1596 та бюджет ва 617 та корпоратив буюртмачилар самарадорлик Рейтингини тузди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Review.uz веб-сайтда рейтинг иштирокчилари – давлат бюртмачиларининг тўлиқ рўйхати билан танишишни таклиф қилади:

  • Давлат бюртмачилари рейтинги;
  • Корпоратив буюртмачилар рейтинги;
  • Республика даражасидаги бюртмачилар рейтинги.

Бюджет буюртмачилари ўртасида рейтингнинг пастки қисмида қуйидагилар ўрин олган:

Бухоро вилояти кардиология диспансери (1596-ўрин, шартномаларининг 67% бекор қилинган), Юқори Чирчиқ тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби (1595-ўрин), Сирдарё вилояти тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш бошқармаси (1594-ўрин, савдоларнинг 18% ида буюртмачиларга нисбатан юқори нарх таклиф этилган), Самарқанд вилояти Халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (1593-ўрин, савдоларнинг 47% ида бошланғич нархнинг пасайиши аномал тус олган), Ўзбекистон тумани Мактабгача таълим бўлими (1592-ўрин) ва Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси (1591-ўрин).

Корпоратив буюртмачилар орасида «Агробанк АТБ Термиз филиали» (617-ўрин), «Toshrangmetzavodtools» МЧЖ (616-ўрин, савдоларининг 44% ида бошланғич нархнинг пасайиши аномал тус олган), Бухоро вилояти «Иссиқлик манбаи» ОАЖ (615-ўрин, савдоларининг 89% ида нисбатан юқори нарх таклиф этилган), Тошкент шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (614-ўрин) ва «АТБ Халқбанк Навоий филиали» (613-ўрин) энг паст рейтингга эга бўлди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, савдолар жараёнида ўртача 18% ҳолатларда бекор қилинган.

Хусусан, шартномаларни бекор қилиш даражаси «Агробанк АТБ Термиз филиали»да - 100%, «Toshrangmetzavodtools» МЧЖ - 94%, Тошкент шаҳар кичик саноат зоналарини дирекцияси бошқарув дирекциясида - 74% ва Бухоро вилояти «Иссиқлик манбаи» АЖ - 68%ни ташкил этган.

Республика даражасидаги бюртмачилар орасида Ёшлар ишлари Агентлиги (1387-ўрин), Инновацион ривожланиш вазирлиги (1496-ўрин), Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ядро энергетикасини ривожлантириш агентлиги (1541-ўрин), Давлат тест маркази (1543-ўрин), А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (1560-ўрин) рейтингнинг пастки қисмидан жой эгаллади.

Хусусан, Миллий кутубхона томонидан имзоланган 67 та шартномадан 28 таси (42%) бекор қилинган. Савдоларнинг 43% ида етказиб берувчиларга, нисбатан юқори нарх таклиф этилган. Шунингдек, Давлат тест маркази билан имзоланган шартномаларнинг 37% бекор қилинган бўлиб, савдоларнинг 30% да нархларнинг пасайиши белгиланган квантил чегараларидан четга чиққани кузатилган.

Республика даражасидаги буюртмачиларнинг 61% нинг самарадорлиги пастлиги аниқланган бўлса, вилоят ва туман/шаҳар даражасидаги буюрмачилар учун бу рақам мос равишда 52% ва 45% ни ташкил этди.

Соҳалар бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш (2,56 - ўртача самарадорлик), ўрта таълим (2,50), соғлиқни сақлаш (2,41), ободонлаштириш (2,40) ҳамда ирригация ва қишлоқ хўжалиги (2,28) соҳасида бюртмачиларнинг аукцион савдолардаги самарадорлиги нисбатан юқори эканлиги аниқланди.

Энг паст самарадорлик эса архив (1,62), бандлик ва меҳнат муносабатлари (1,73), энергетика (1,85), иқтисодиёт ва молия (1,9) соҳаларида кузатилди.

Таъкидлаш лозимки, тадқиқотнинг биринчи босқичида давлат харидлари жараёнларини ташкил қилиш ва амалга ошириш натижаларининг самарадорлиги фақат аукцион савдолари маълумотлари асосида баҳоланди. Келажакда, тендер, танлов ва тўғридан-тўғри харидлар жараёнининг самарадорлигини таҳлил қилиш режалаштирилган.

1 расм. тоифалар бўйича имзоланган шартномаларнинг умумий суммаси

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази давлат харидлари порталида аукцион савдолар самарадорлигини баҳоладиИқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази давлат харидлари порталида аукцион савдолар самарадорлигини баҳолади

2 расм. Самарадорлик индекси динамикаси.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази давлат харидлари порталида аукцион савдолар самарадорлигини баҳолади

Ҳасанжон Мажидов, етакчи илмий ходим CERR

Бахтиёр Исмаилов, етакчи илмий ходим CERR


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Наманганлик отахон рекорд жаримани «ишлаб олди»

Наманган вилоятида «Gentra» русумли автотранспорт воситасида 82 маротаба йўл ҳаракатлари қоидаларини бузган отахоннинг машинаси хатланди.

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Маҳмуд Мурадов: "Тахминан 700 минг АҚШ доллари минусга кирдим"

Muradov Professional League ММА ташкилоти нима учун мусобақалар ташкил қилмаётганининг сабаби ҳам айтилди.

Маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилади

Маданият вазири коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судланади.

Айрим мактабларда қизларга юбка кийиш тақиқланди. Ота-оналар норози!

Таълим вазирлиги ота-оналарнинг шикоятларига жавоб берди.

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Ҳиндистон ўз талабаларига Ўзбекистондаги университетда ўқишни тақиқлади

Душанба куни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши (NMC) тиббиёт йўналишидаги абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистоннинг бир тиббиёт университетига бакалавриат даражасида тиббий таълим олишдан қатъий тийилишни қатъий тавсия қилди.

Яқин ойларда Украина янги президентга эга бўлади

Зеленский ўз лавозимидан "зўрлик билан" четлаштирилиши мумкинлигини айтди

Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади

Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан.

Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаяпти?

Мерц Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаётганини тушунтирди.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Исроил Туркиянинг қароридан безовта бўлмоқда

Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.

Россия Исроил қарорига салбий муносабат билдирди

23 июль куни Исроил Кнессети Исроил суверенитетини Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳудудга кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни қабул қилган эди.

Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Россиянинг «Ангара» авиакомпаниясига тегишли Ан-24 самолёти 24 июл куни Амур вилоятида ҳалокатга учради.

АҚШ Конгресси вакили Зеленскийни ҳайдашни талаб қилди

АҚШ Конгресси вакили Украинадаги кенг кўламли норозиликларни қўллаб-қувватлади

Теҳрон Исроил билан янги урушга тайёр — Эрон президенти

Президент Исроил билан 12 кунлик тўқнашувдан сўнг эълон қилинган сулҳга ортиқ ишонмаслигини билдирди

Қашқадарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахс қўлга олинди

У ушбу таълим учун ҳар бир ўқувчидан 100 АҚШ доллари миқдорида тўлов олган.

Филиппиндаги тошқинлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Яна 11 киши бедарак йўқолди хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Грецияда йирик ўрмон ёнғини: бир нечта қишлоқ аҳолиси мажбуран эвакуация қилинди

Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.

АҚШ Гарвард университетининг чет эллик талабалар учун визага ҳомийлик қилиш ваколати устидан тергов бошлади

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ижтимоий тармоқда ёзди.

Ғазода очлик хавфи: 100 дан ортиқ инсонпарварлик ташкилоти огоҳлантирди

Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.

Украинада коррупцияга қарши органлар ваколатлари чекланишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди

Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Россия ва Украина учрашувларининг учинчи раундида тинчлик шартлари муҳокама қилинади

Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Ер тезроқ айлана бошлади – тадқиқот

Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган.

Ўзбекистонликлар 1 миллиарддан ошиқ пулини Лабубуга ишлатиб юборишди

Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.

Тошкент вилоятида ЙПХ машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

ЙҲХБ хабарига кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

Украинада Mirage 2000 қирувчи самолёти қулаб тушди

Украина ҳарбийларининг маълумотига кўра, парвоз вақтида авиация техникасида носозлик юзага келган.

Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Аёл эса эркакка бу ҳаракатларини тўхтатишини ва ўзини тўғри тутиши кераклигини айтишига қарамасдан, у ўз ҳаракатларини давом эттирган.

Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти

Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Ўзбекистонда ёзги электр истеъмоли қишки кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди

2025 йил 16–21 июль кунлари давомида кузатилган жазирама иссиқ сабабли мамлакатимиз энергетика тизимида янги тарихий рекорд қайд этилди.

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Техасдаги тошқиндан сўнг йўқолганларнинг аксарияти топилди

Бу ҳақда CNN телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Суриянинг Ас-Сувейда вилоятидаги тўқнашувларда 426 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ўз ҳисоботида маълум қилди.

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланишдан 18 киши вафот этди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.

Зеленский: Россиянинг оммавий ҳужуми натижасида Украинада 2 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.

Эс-Сувейдада друзлар томонидан мажбуран кўчирилган бедуин оилалари эвакуация қилинди

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.

Исроил аскарлари Ғазода оқ байроқ кўтарган тинч фуқароларга ўқ узганини тан олди

Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.

Исроил стратегияси: Мамлакатнинг сиёсий устунликка эга бўлиш учун амалга ошираётган «ўйинлари»

16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.

Машинасига 200 килодан зиёд наркотик ортган дипломат қўлга тушди — Болгария

Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.

Навоийда водород сульфид меъёрдан 16,8, аммиак 1,4 баробар ошгани маълум бўлди

Бунга «Навоийазот» корхонаси чиқиндилари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Корхона эса ҳодиса уларга алоқадор эмаслигини билдирган.

"Путин, навбатинг келди..."

Сиз бутун дунё ҳисобига арзон Россия нефтини сотиб оляпсиз, ва Президент Трамп бу ўйиндан чарчади.

Хитойдаги хусусий боғчада болалар қўрғошиндан заҳарланди

Иш бўйича олти киши, жумладан инвестор, директор ва ошпазлар ҳибсга олинган.

Гонконгда кучли тайфун авж олмоқда

Шамолнинг тезлиги соатига 160 км/соатга етмоқда.

Индонезия соҳилларида бортида 280 нафар йўловчи бўлган паром ёниб кетди

Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари ёнғин қурбонлари ва жабрланганларни эвакуация қилиш учун учта кема юборди.

Газода болалар очликдан нобуд бўлмоқда

Бугунги кунда Газода минглаб инсонлар, жумладан, болалар ҳам очлик ва етарли озуқа етишмаслиги сабаб оғир аҳволга тушиб қолган.

Исроил ёрдам маркази яқинида 25 нафар очликдан азият чеккан фаластинликни ўлдирди

Медицин манбаларга кўра, шанба куни Исроил ҳарбийлари Жанубий Ғазонинг Рафа шаҳридаги ёрдам маркази яқинида тўпланган очликдан азият чеккан фаластинликлар тўдасига ўт очиши натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна 70 нафардан ортиқ инсон жароҳат олди.

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади

Келаётган ҳафтада ҳам жазирама давом этади — «Ўзгидромет» 21–24 июл (душанба–пайшанба) учун эълон қилган об-ҳаво прогнози шуни кўрсатмоқда.