«iPhone 11»: Дунёдаги энг машҳур смартфон

«iPhone 11»: Дунёдаги энг машҳур смартфон

Жорий йил биринчи чоракда «iPhone 11» дунё бўйича энг машҳур смартфонга айланди ва дастлабки уч ойда «Apple» 19,5 миллион дона «iPhone 11» етказиб берди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб олти миллион дона кўп дегани.

Машҳурлик бобида иккинчи ўрин «Samsung Galaxy A51»га насиб этди (6,8 миллион), «Xiaomi»нинг «Redmi Note 8» смартфони эса кучли учликка якун ясаб берди. Ҳаммаси бўлиб дастлабки ўнталикка «Apple» ва «Samsung»нинг тўртадан ҳамда «Xiaomi»нинг иккита модели киритилди.

«Apple» «iPhone 11»нинг баҳоси билан унинг функционаллиги ўртасида мувозанатни топишга муваффақ бўлди. Бу эса смартфоннинг жозибадорлигини оширди», — деб ёзади нашр.

Ҳисобот муаллифлари 5G қувватига эга янги «Samsung Galaxy S20+» флагмани ютуқларига эътибор қаратишди. Ушбу моделни уч ярим миллион мижоз харид қилган. Бу эса дунёда сотув бўйича тўққизинчи ўринни эгаллашига ва бешинчи авлод тармоқларида ишлайдиган энг машҳур смартфонга айланишига имкон берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!