Иордания парламенти Исроил элчисини мамлакатдан чиқариб юборишга чақирди

Иордания парламенти Исроил элчисини мамлакатдан чиқариб юборишга чақирди

Иордания парламенти мамлакат ҳукуматига Исроил элчисини Аммандан чиқариб юборишни тавсия этиш учун овоз берди.

Бу ҳақда Иорданиянинг Petra ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бу қарор Исроил молия вазири Безалел Смотрич Фаластин халқининг мавжудлигини шубҳа остига қўйганидан кейин қабул қилинди.

РИА Новости хабарига кўра, Смотрих Париждаги тадбирда ҳам Иордания ва Ғарбий Соҳил Исроил таркибига киритилган харита олдида сўзлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!