Instagram ижтимоий тармоғи машҳур блогерлар, платформа учун контент яратувчилар, шунингдек, бизнес аккаунтига эга бўлганлар учун Creator Accounts деб номланган профилларнинг янги турини синамоқда, деб ёзмоқда The Hollywood Reporter.
Ташқи сервисларсиз профилга обуна бўлиш ва обунани бекор қилиш таҳлилларини кузатиш. Муаллифлар қайси эълон обуначилар сонининг кескин ошиши/пасайишига сабаб бўлганини кўришлари мумкин бўлади.
Шахсий хабарномаларини фильтрлаш ва фойдаланувчиларнинг қайси гуруҳлари улар билан Instagram орқали боғланиши мумкинлигини танлаш (масалан, фақат бошқа брендлар ва яқин дўстлар).
Instagramʼнинг маҳсулотлар бўйича менежери Эшли Юки The Hollywood Reporter билан суҳбатда блогерларни ижтимоий тармоқ ҳамжамиятининг муҳим таркибий қисми деб атаган. “Биз Instagram фан-ҳамжамиятлар ташкил қилиш, шахсий бренд яратиш ва уни ривожлантириш учун энг қулай жой бўлишига эришмоқчимиз”, — деган у.
Юкининг сўзларига кўра, илгари Instagramʼда блогерлар ва контент яратувчиларда сервис билан ишлашни осонлаштирувчи ички иш қуроллари бўлмаган, шу сабабли айримлар 2016 йилда пайдо бўлган ҳамда маҳсулот сотувчилари ва хизмат кўрсатувчилар учун мўлжалланган бизнес-аккаунтларни рўйхатдан ўтказишган. Энди Instagram буни тўғриламоқчи, Creator Accounts эса блогерлар учун иш қуролларини ривожлантиришнинг биринчи босқичи бўлади, деб ўз сўзларини ниҳоялаган Юки.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.