Инсонларни жин чалиши мумкинми?

Инсонларни жин чалиши мумкинми?

— Болаликда бир тенгдошим оғзи қийшайиб, ўзи бемордек бўлиб қолганини кўргандим. Шунда катталар: “Уни жин чалибди”, дейишганди. Домлаларга олиб боришиб ўқитишгандан сўнг, аҳволи яхшиланиб кетганди. Ҳақиқатан ҳам жин чалиш, деган тушунча динимизда борми?

Исломда жин чалиш бор. Лекин бунга жуда ҳам урғу бериб, ҳаддан ортиқ эътибор бериб юбормаслик керак. Тақволи ва парҳезкор олим инсон Қуръон оятларидан ихлос ила ўқиб дам солса кетади.

“Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек турарлар” (Бақара сураси, 275-оят).

Ушбу ояти каримада жин чалиши ҳақида сўз юритилиб, қандай ҳолатда бўлиши баён қилинган. Яъни уларнинг ўзларини тутишлари соғ-саломат, ақлли кишилар каби бўлмайди. Одатда жин уриб, ақлдан озган кишилар тартибсиз ва нотўғри ҳаракат қиладилар. Довдираб, ўзини ҳар тарафга уриб, уят ишларни ҳам қилаверадилар. Судхўрларда ҳам ана ўша ҳолат бўлар экан (“Тафсир Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!