Инсон организмидаги Аллоҳ таолонинг улкан неъматларидан бири

A A A
Инсон организмидаги Аллоҳ таолонинг улкан неъматларидан бири

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَإِن تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا ۗ إِنَّ اللَّهَ لَغَفُورٌ رَّحِيمٌ

«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Наҳл сураси, 18-оят).

Аллоҳ таоло бизга сон-саноқсиз неъматлар ато қилган ва қилмоқда. Бизга энг яқин нарса ўз танамиздир. Ўзимизда қанча неъматлар бор. Ўзимиздаги неъматларнинг қадрини бирор аъзомизни йўқотганимизда ёки ўша аъзо бемор бўлганда ҳис қиламиз. Инсон ҳали тўлиқ ўрганилмаган мавжудотдир. Бирор марта ўзимиз ҳақимизда, танамиздаги сон-саноқсиз неъматлар ҳақида ўйлаб кўрганмизми?! Танамиздаги улкан неъматлардан бири буйрагимиздир.

Хўш, буйрак қандай аъзо ва унинг вазифаси нималардан иборат?

Буйрак — одам ва умуртқали ҳайвонларда сийдик ҳосил қилувчи ва уни ажратувчи жуфт аъзо бўлиб, ловия шаклида бўлади ва қорин бўшлиғининг орқа томонида, умуртқа поғонаси бел қисмининг икки ёнида жойлашган. Қорин парда буйракларнинг олд юзасини қоплаб туради. Олд ва орқа юзалари яссиланган, ҳар бир буйракнинг бўйи 10-12 см, эни 6 см, йўғонлиги 3-4 см, оғирлиги ўртача 140-150 грамм бўлади. Ўнг буйрак тепасида жигар борлиги туфайли чап буйракка нисбатан бир оз пастроқда ётади. Буйракнинг юқори учи умуртқага яқин, пастки учи эса умуртқадан узоқроқ бўлади. Буйракнинг умуртқага қараган ички томони ўртасида ботиқ жой бўлиб, у буйрак дарвозаси дейилади.

Буйракнинг ботиқ юзасига буйрак жоми тақалиб туради. Буйрак дарвозасидан буйрак артерияси ва нервлар кириб, вена, лимфа томирлари ва сийдик йўли чиқади. Буларнинг ҳаммаси биргаликда буйрак оёқчаси деб аталади. Буйрак ичида буйрак усти безлари бор. Моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўладиган чиқинди ва зарарли моддалар организмдан буйрак орқали чиқиб кетади. Шу билан бирга буйрак организм учун зарур миқдордаги сув ва минерал тузларни сақлаб, ташқарига чиқармай қўяди, организмнинг ички муҳитини таъминлайди. Буйрак сийдик билан биргаликда сийдикчил (мочевина), сийдик кислота, тузлар ва сувни чиқариб туради. Буйракда биологик фаол моддалар (ренин, простогландин ва б.) ҳосил бўлиб, улар қон таркиби, қон ивиши ва қон босимини маромга солиб туради. Буйракни фиброз парда, ёғ капсуласи ва бириктирувчи тўқимадан иборат фасциялар ўраб, ушлаб туради. Буйрак пўстлоқ ва мағиз қисмдан иборат. Пўстлоқ қисмининг қалинлиги 4-13 мм келади. Бу қисм остида мағиз қисми жойлашган; у 12-15 та конуссимон буйрак пирамидаларидан иборат. Ёндош пирамидалар орасига пўстлоқ қисм суқилиб кирган бўлиб, буйрак устунчаларини ҳосил қилади. Пирамидалар ўртача 1 млн. майда каналча (нефрон)лардан иборат, шу нефронларда сийдик ҳосил бўлади, бунда суюқлик қондан сизиб ўтади (фильтрланади), қайта сўрилади ва секреция рўй беради. Ҳар бир нефрон буйрак таначалари билан сийдик каналчаларидан иборат. Сийдик буйрак таначаларида фильтрация йўли билан пайдо бўлади.

Буйрак таначаси қўш деворли капсула (Шумлянский-Боумен капсуласи) бўлиб, деворлари орасида ёриқсимон бўшлиқ бор; сийдик чиқувчи найча (каналча) шу бўшлиқдан бошланади. Капсулада майда қон томирлар коптокчаси (калаваси) бор. Сийдик каналчаларида бирламчи сийдик қайта сўрилади, концентрацияси ошади ва шаклланган сийдикка айланади. Сийдик каналчалари қўшилиб, йирикроқ йиғувчи каналчалар ҳосил қилади. Сийдик каналчалардан буйракнинг аввал кичик, кейин катта косачаларига ва ниҳоят буйрак жомига ўтади. Ундан сийдик йўли орқали қовуққа қуйилади. Буйракдан ўртача 1,5 л сийдик ажралиши учун организмдаги қон буйракдан бир кеча-кундузда ўртача 360 марта ўтиб, етарлича тозаланиб туради. Бунинг учун буйракка келадиган қон миқдори ва босими доимо етарли бўлиши керак. Агар қон босими пасайиб буйракка қон кам келса, у ренин модда ажратиб қон босимини оширади. Бу ҳолат сурункали қайтарилса, қон томирлар деворининг сиқилиши туфайли қон босими кўтарилиб, буйрак босими пайдо бўлади. Буйрак ривожланишида нефрон найчасининг учи берк бўлса, буйрак истисқоси кузатилади. Буйрак касалликларини нефрология ўрганади.

Қаранг, биргина аъзо шунча вазифани бажаради. Аллоҳ таоло буйракка қон босимининг кўтарилишига сабаб бўлувчи махсус моддаларни ато қилган.

Қани айтингчи, тилсиз, ақлсиз буйрак қачон, қанча миқдорда ренин моддасини ажратиб, қон босимининг ошишига сабаб бўлишни қаердан билди экан?!

Буйрак организмга зарур бўлган сув ва минерал тузларни сақлаб, ташқарига чиқармай қўйишни, фақат чиқинди ва зарарли моддаларни чиқаришни кимдан ўрганди?!

Албатта, буйракка қачон, қанча миқдорда керакли модда ишлаб чиқариш, тана учун зарур моддаларни ушлаб қолиб, фақат зарарли нарсаларни ташқарига чиқариш хусусиятини Аллоҳ таолонинг Ўзи ато қилгандир!

У Зот Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

قَالَ فَمَن رَّبُّكُمَا يَٰمُوسَىٰ قَالَ رَبُّنَا ٱلَّذِىٓ أَعْطَىٰ كُلَّ شَىْءٍ خَلْقَهُۥ ثُمَّ هَدَىٰ

«У (Фиръавн): «Иккингизнинг Роббингиз ким, эй Мусо?» – деди. У: «Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», – деди» (Тоҳо сураси, 49-50-оятлар).

Буни қарангки, соғлом, буйрагидан шикоят қилмайдиган кишининг буйрагидан танадаги қон бир кеча-кундузда 360 марта ўтар экан. Уни ким ўтказади? Буйрак қонни шунча миқдорда ўтказиб тозалаши учун керакли тезкорлик ва имкониятни қаердан олди? Албатта, Аллоҳ таоло буйракни керакли жиҳозлар билан яратган ва улар кун давомида ана шунча миқдордаги қонни кўп марта ўтиб тозаланиши учун хизмат қилади.

Бирортамиз буйрагимиздан сутка давомида 360 марта қон ўтиш жараёнини ҳис қилганмизми? Танамиз ичида ҳар куни қон билан боғлиқ ана шундай ҳодиса бўлади, шу ҳақида ўйлаб кўрганмизми? Биз буни сезмаймиз, қонимиз тозаланиш пайтида оғриқ бўлмайди, бунинг учун пул ҳам сарфламаймиз.

Буйраги касал бўлган, буйраги ўз вазифасини бажара олмай қолган, танасидаги қонни махсус қурилма воситасида ювдирадиган кишилар ҳақида эшитганмисиз? Ундай беморлар бир ҳафтада камида уч марта таналаридаги қонни ювдиришади. Қонни ювиш, уни зарарли моддалардан тозалаш жараёни тахминан 4-5 соат давом этади. Бемор шунча вақт ювадиган қурилма ёнида ўтиради. Бу пайтда бемор оғриқни, чарчоқни ҳис қилади, кўнгли айнийди, танасида қуруқшаш ёки қичишишни сезади ва бу иш учун кўп пул сарфланади.

Касалланган буйракка дам бериш, танадаги қонни тозалаш учун ишлатиладиган қурилманинг номи гемодиализ деб аталади.

Гемодиализ – қонни заҳарли моддалардан тозалаш, қон муҳити ва сув-минераллар алмашинувини мувозанатлаш усули. Асосан, ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигига, кислоталар, ишқорлар ва бошқа(лар) моддалардан заҳарланганда, организмга мос келмайдиган қон қуйилган ҳолларда қўлланилади. Гемодиализда вена ёки артерия қони махсус капиллярли диализатордан ўтказилиб, қон таркибидан ортиқча сув, сийдикчил ва бошқа(лар) кераксиз моддалар сўриб олинади. Сурункали буйрак етишмовчилигида организмни буйракни кўчириб ўтказишга тайёрлашда асосий муолажа ҳисобланади. Ўткир буйрак етишмовчилигида гемодиализ қўллаш зарарланган буйракка дам бериб, сўнгра унинг фаолияти тикланишига олиб келади.

Буйрагимиз жуда ажойиб аъзо. У гормонлар ишлаб чиқаради, қонни фильтрлайди, минералларни қабул қилади, пешоб ишлаб чиқаради ва соғлом кислотали-ишқорли балансни ушлаб туради.

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

«Реал» Винисиус, Мбаппе ва Беллингем борасида бир қарорга келди

Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби таркибни шакллантириш бўйича турли маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Чимкентда коллежлар асосчиси қамоқда ўтириб 2,8 миллион доллар ўғирлади

Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

«Манчестер Сити»нинг етакчи марказий ҳимоячисининг келажаги маълум

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш «Интер»га ўтмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биргина ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди ва Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Осиё кубогининг "D" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари якунланди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия Украина раҳбариятини йўқ қилишни режалаштирмоқда

Унинг сўзларига кўра, Украина махсус хизматлари пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бўлажак ҳужумлар нишонлари батафсил кўрсатилган Россия ҳужжатларига эга.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

“Уйма-уй овқат қидиряпмиз”: босиб олинган Олешкида гуманитар инқироз кучаймоқда

Херсон вилоятининг Россия назоратидаги Олешки шаҳри аҳолиси озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар танқислиги сабаб оғир шароитда яшамоқда.

Дуров Дубайдаги Эрон ҳужумларини “мушакбозлик” деб атади

Павел Дуров Дубайга қилинган Эрон ҳужумлари вақтида БАА ҳаво мудофаа тизими “аъло даражада ишлаганини” айтди.

Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон энг кўп сув сарфловчи давлатлар 10 талигидан жой олди

Worldometer портали томонидан эълон қилинган мамлакатларнинг сувдан фойдаланиш индексига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари дунёда сувдан фойдаланиш бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бирини намоён этмоқда ва бунда асосий юк қишлоқ хўжалиги ҳамда ирригация тизимлари ҳиссасига тўғри келади.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.