Индонезиянинг “Citilink” лоукостери Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Индонезиянинг “Citilink” лоукостери Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда ўзбекистонлик дипломатларнинг авиакомпания вакиллари билан учрашуви чоғида маълум бўлди.

Учрашувда Индонезия томонига "Умра Плюc" ва "Ўзбекистон Плюc" зиёрат туризми дастурлари бўйича Бухоро ёки Самарқанд орқали "Citilink" транзитини таъминлашнинг қулай ва жозибали имкониятлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилган.

"Citilink" авиакомпаниясининг тижорат директори Агунг Сусило зиёрат туризми доирасида Ўзбекистон орқали парвозларни амалга ошириш имкониятлари жуда истиқболли эканлигини қайд этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!