Индонезияда зилзила қурбонлари ошиб бормоқда

Индонезияда зилзила қурбонлари ошиб бормоқда

Индонезиянинг Чианжур шаҳрида содир бўлган 5,6 магнитудали зилзила қурбонлари сони 310 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости “Detik” нашрига асосланиб, хабар бермоқда.

“Охирги маълумотларга кўра, 310 киши ҳалок бўлган, 24 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти”, - деди Индонезия табиий офатларга қарши кураш хизмати раҳбари Сухарьянто бугун, 25 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь, душанба куни Ғарбий Ява провинциясининг Чианжур округининг жануби-ғарбий қисмида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлганди.

Аввалроқ зилзила 268 кишининг ҳаётига зомин бўлгани хабар қилинганди, бироқ қутқарувчилар бедарак йўқолганларнинг жасадларини топиши билан бу рақам ортиб бормоқда. Табиий офат оқибатида 2300 дан ортиқ уй бутунлай вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!