«Ҳукумат Жакартада бўлиб ўтадиган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатига бориш ниятида бўлган исроиллик гимнастикачиларга виза бермайди», — дея AP агентлиги Маҳендранинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Исроил гимнастика федерацияси якшанба куни Индонезиянинг ўз спортчиларининг жаҳон чемпионатида иштирок этишига тўсқинлик қилган қарори устидан шикоят қилиб, дунёдаги энг катта мусулмон давлатининг ҳаракатини «ғазабланарли» деб атади.
Жануби-Шарқий Осиё давлати жума куни Исроилнинг Ғазодаги уруши туфайли исроиллик гимнастикачиларга визани бермаганини маълум қилди. Исроил терма жамоаси 19-25 октябр кунлари Жакартада бўлиб ўтадиган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак эди.
Юсрил Иҳза Маҳендранинг айтишича, бу қарор Ислом уламолари кенгаши ва Жакарта маҳаллий ҳукумати каби гуруҳларнинг эътирозларига асосланган.
Унинг қўшимча қилишича, бу ҳаракат Индонезиянинг узоқ йиллик сиёсатига мос келади ва у «Фаластин давлатининг мустақиллиги ва тўлиқ суверенитетини» тан олмагунча Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатмайди.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.