Имтиҳонда қўлга тушган абитуриентлар кириш имтиҳонларидан 5-7 йилгача четлаштирилиши ростми?

Имтиҳонда қўлга тушган абитуриентлар кириш имтиҳонларидан 5-7 йилгача четлаштирилиши ростми?

27 март куни АОКАда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги раҳбари ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида имтиҳонда тақиқланган воситалардан фойдаланган абитуриентни 5-7 йилга имтиҳондан четлаштириш тартиби амал қилиши мумкин ёки йўқлиги масаласи кўтарилди.

Агентлик раҳбари Мажид Каримовнинг маълум қилишича, бу таклиф Адлия вазирлиги томонидан маъқулланмаган.

“Вазирликка ҳужжатлар тақдим этилганди. Бу Адлия вазирлиги томонидан “инсон ҳуқуқларига тўғри келмайди” деган важ билан тўхтатилди. Биз уларга эътироз билдиролмаймиз. Лекин жаҳон тажрибасида бу нарса мавжуд”, – деди Каримов.

Маълумот учун, Мажид Каримов 2022 йил ОАВ вакиллари билан учрашувда тартибни бузган абитуриентлар 5-7 йилгача умуман қабул имтиҳонида иштирок этмаслиги, агар ОТМда ўқиса, талабаликдан четлаштириш масаласини норматив-ҳуқуқий жиҳатдан қонунийлаштириш йўллари кўриб чиқилаётганини ҳам маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!