Илҳом Алиев: Ўзбекистон ва Озарбайжон қардош мамлакатлар, ишончли иттифоқчилардир

Илҳом Алиев: Ўзбекистон ва Озарбайжон қардош мамлакатлар, ишончли иттифоқчилардир

Тошкент шаҳрида бўлажак Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви олдидан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан интервью ташкил қилинди.

– Ҳурматли жаноб Президент, яқин кунларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида иштирок этишингиз кутиляпти. Ушбу формат ҳақида қандай фикрдасиз? Озарбайжоннинг минтақа давлатлари билан алоқалари қай тусда ривожланмоқда ва ҳамкорликнинг бугунги даражаси Сизни қониқтирадими?

– Аввало, таъкидламоқчиманки, бу Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон сифатида учинчи бор иштирок этишим. Мен қатнашган биринчи шундай тадбир 2023 йил Душанбеда, иккинчиси 2024 йил Остонада бўлиб ўтган. Навбатдаги мулоқотга Тошкент мезбонлик қилади. Барча ҳамкасбларим, айниқса Ўзбекистон Президенти, биродарим Шавкат Мирзиёевга таклиф ҳамда Озарбайжоннинг ушбу муҳим тадбирда иштирокини қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдираман.

Илҳом Алиев: Ўзбекистон ва Озарбайжон қардош мамлакатлар, ишончли иттифоқчилардир

Озарбайжон ва Марказий Осиё мамлакатлари стратегик аҳамияти тобора ортиб бораётган умумий тарихий-маданий, географик ва геосиёсий маконни барпо этмоқда. Бир қарашда Озарбайжонни Марказий Осиё давлатларидан ажратиб турган Каспий денгизи, аслида, давлатларимизни жипслаштирувчи муҳим омил ҳисобланади. Бугун ушбу денгиз шунчаки географик тушунча эмас, балки, стратегик бирлик, иқтисодий салоҳият ва халқларимизнинг тарихий ҳамкорлиги рамзидир.

Мамлакатларимизни нафақат географик яқинлик, балки тарихий-маданий алоқалар, муштарак диний ва маънавий қадриятлар, урф-одатлар бирлаштириб туради.

Озарбайжон минтақадаги барча мамлакатлар билан ҳамкорликни энг юқори даражада ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Икки томонлама асосда ўрнатилган мазкур стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, шунингдек фаол сиёсий мулоқотимиз, ўзаро ташрифларимиз ушбу жараён муваффақиятли кечишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман.

Сўнгги бир неча йил ичида давлат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари ва мулоқотлари динамикаси муносабатларимиз юқори даражада эканини яққол намоён этмоқда. Хусусан, охирги 3 йил ичида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Озарбайжонга 30 га яқин ташрифни амалга оширди, мен эса худди шу даврда қардош мамлакатларга 13 марта бордим.

Ўрта йўлакнинг аҳамияти ортиб бораётгани шериклик кўламини кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратмоқда.

Ишончим комилки, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашуви қардош халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, сиёсий, иқтисодий, транспорт, инвестиция, энергетика, маданий-гуманитар ва рақамли трансформация соҳаларидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим босқич бўлади.

– Муҳтарам Президент, Озарбайжон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ташрифлар жадаллашгани, фаол сиёсий мулоқот йўлга қўйилиб, ўзаро англашув юксак даражага кўтарилганини таъкидладингиз. Сўнгги бир ярим йил ичида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга 5 марта ташриф буюрди. Қолаверса, йил давомида турли халқаро майдонларда ҳам бир неча бор учрашдингизлар. Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган жорий йилдаги икки томонлама алоқалар ҳолатини қандай баҳолайсиз?

– Ўзбекистон – Озарбайжон учун қардош мамлакат, ишончли иттифоқчи. Бизни муштарак илдизлар, маънавий қадриятлар, тил, этник яқинлик, бой тарихий ва маданий мерос бирлаштириб туради. Асрлар давомида қардош халқларимиз ўзаро илиқ муносабатда бўлиб, бир-бирини чуқур ҳурмат қилган. Бугун давлатлараро муносабатларимиз ана шу мустаҳкам пойдевор асосида муваффақиятли ривожланиб бораётгани қувонарли, албатта.

Ҳозирга келиб, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар энг юқори – иттифоқчилик даражасига кўтарилган.

Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев билан ўртамизда шаклланган ишончли ва дўстона шахсий муносабатлар ҳам икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади. Ўзбекистон етакчисининг давлатлараро муносабатларимиз ривожига қўшаётган шахсий ҳиссаси, кенг кўламли ҳамкорликни изчил мустаҳкамлаш масалаларига қаратаётган доимий эътиборини алоҳида таъкидламоқчиман.

Қардош Ўзбекистон раҳбари, атоқли давлат арбоби, Озарбайжоннинг яқин дўсти Президент Шавкат Мирзиёевни юртимизда қабул қилиш биз учун доим катта шараф ва мамнуният бағишлайди. Қайд этганингиздек, ўтган бир ярим йил давомида бундай ташрифлар беш марта юз берди. Буларнинг бари муносабатларимизнинг юқори суръатидан далолат.

Ўтган йил август ойида мен давлат ташрифи билан Ўзбекистонда, шу йил июль ойида эса Ўзбекистон Президенти Озарбайжонда бўлди. Ушбу тарихий ташрифлар доирасида ўнлаб, жумладан Стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома, Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2025-2029 йилларга мўлжалланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани амалга ошириш бўйича “Йўл харита”си ва бошқа муҳим ҳужжатлар имзоланди. Ўтган қисқа давр мобайнида улкан ишлар бажарилди. Ўзаро ташрифларнинг ҳаммаси Озарбайжон – Ўзбекистон муносабатларини барча соҳаларда мустаҳкамлаш, шунингдек Марказий Осиё ва Каспий минтақасини ўз ичига олган ягона географик маконда шерикликнинг янги имкониятларини рўёбга чиқаришга кучли туртки берди.

Муносабатларимизни ривожлантириш стратегиясини белгилашда 2023 йил август ойида таъсис этилган Олий давлатлараро кенгаш ҳам алоҳида ўрин тутади. Ўзаро давлат ташрифлари доирасида – 2024 йил 22 август куни Тошкентда ва 2025 йил 2 июлда Бокуда ушбу тузилма йиғилишлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлаб келган. Фурсатдан фойдаланиб, қардош Ўзбекистонга Қорабоғни тиклаш, хусусан Фузулийда ҳозир 600 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олаётган буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек номидаги мактаб қурилишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон Қорабоғ минтақасини тиклашда ёрдам кўрсатиш ташаббуси билан чиққан дунёдаги биринчи давлат бўлди. Биз буни мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, дўстлик, биродарлик ифодаси сифатида доимо ёдда сақлаймиз.

Қардош мамлакатга бўлажак ташрифни интизорлик билан кутяпман. Ҳар сафар Ўзбекистоннинг жадал ривожланишини, мамлакат халқи эришаётган улкан ютуқларни беҳад мамнунлик билан кузатаман. Кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, жамият ҳаётининг барча соҳалари изчил модернизация қилинаётгани мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва мавқеини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бу ютуқлар дўстим ва биродарим Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган, аниқ мақсадга йўналтирилган ва пухта ўйланган давлат сиёсати самарасидир.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик нафақат икки томонлама форматда, балки халқаро майдонда ҳам муваффақиятли ривожланмоқда. Озарбайжон ва Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотининг фаол аъзолари ҳисобланиб, туркий бирликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бундан ташқари, муносабатларимиз БМТ, Қўшилмаслик ҳаракати, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, ОҲИЧК ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида ҳам самарали тус олган.

– Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги даражасини қандай баҳолайсиз?

– Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги динамикасидан тўлиқ қониқиш мумкин. Ҳар икки томон ўзаро алоқаларни кенгайтириш учун катта ишлар қилмоқда, янги лойиҳаларни илгари суриб, қўшма ташаббуслар илгари суришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бугунги кунда Озарбайжонда Ўзбекистон инвестицияси иштирокидаги 120 га яқин тижорат ташкилоти рўйхатдан ўтган ҳолда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари, жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларида муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо жадал суръат билан ривожланмоқда. Хусусан, 2024 йил ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 252 миллион долларни ташкил этди, 2025 йил январь-сентябрь ойларида ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 87,5 фоиз ўсиб, 319 миллион долларга етди.

Сармоявий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда.

2023 йил умумий капитали 500 миллион долларлик, ҳам мамлакатларимиз ҳудудида, ҳам учинчи давлатларда лойиҳалар амалга оширишни кўзда тутган Озарбайжон – Ўзбекистон қўшма инвестиция компанияси ташкил этилди.

Енгил саноатни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратаётган, анъанавий дўстлик ва қардошлик риштасини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган Хонкендидаги қўшма корхона – тикувчилик фабрикаси ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.

Иқтисодий алоқаларни ривожлантириш орқали шерикликнинг истиқболли йўналишларини белгилашда Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини эътироф этиш лозим. Мунтазам ўтказиб келинаётган Озарбайжон – Ўзбекистон минтақавий форуми айни йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантириш учун самарали платформага айланди.

Озарбайжон қардош Ўзбекистон билан иқтисодиётнинг барча тармоқларида ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор. Бунинг учун юксак сиёсий ирода ва улкан салоҳият мавжуд. Бугунги кунга қадар иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш учун ишончли ҳуқуқий асос яратган 200 га яқин ҳужжат имзоланган. Озарбайжон бундан кейин ҳам икки томон манфаатларига мос келадиган, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.

– Транспорт, логистика ва энергетика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг қандай истиқболларини кўряпсиз?

– Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири диверсификацияланган транспорт-логистика инфратузилмасини ярати ва транзит имкониятини кенгайтиришдир. Бу борада мамлакатларимизнинг “Ўрта йўлак” халқаро транспорт йўлагидаги иштироки алоҳида аҳамиятга эга. Бу жараёнда Озарбайжон Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари учун муҳим транзит давлат ҳисобланади. Сўнгги йилларда ушбу йўлак орқали экспорт имконияти ва ташув салмоғини ошириш масаласи алоҳида стратегик аҳамият касб этмоқда.

2024 йил мамлакатларимиз ўртасидаги транзит ташув 2023 йилга нисбатан 18 фоиздан кўпроқ ошиб, 1 миллион 300 минг тоннадан ортди. 2025 йилнинг тўққиз ойидаёқ бу кўрсаткич қарийб 1 миллион тоннага етиб, транспорт алмашинуви жадал ўсиб бораётганини кўрсатди.

Озарбайжонда яратилган замонавий транспорт инфратузилмаси, жумладан савдо флоти, яқин йилларда қуввати 25 миллион тоннага етадиган “Алат” халқаро савдо порти, Боку– Тбилиси –Қарс темир йўли, шунингдек мамлакатнинг тўққиз халқаро аэропорти глобал транспорт ва логистика маркази сифатидаги ўрнимизни мустаҳкамловчи омиллардир. Бундан ташқари, Зангезур йўлаги очилиши ҳам Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига фойда келтиради.

Шаҳарларимиз ўртасидаги авиа парвозлар муҳим аҳамиятга эга. “AZAL” авиакомпанияси ҳафтасига Боку – Тошкент – Боку йўналишида 7 марта, Боку –Самарқанд – Боку ҳамда Боку – Урганч –Боку йўналишларида 2 мартадан йўловчи рейсларини амалга оширмоқда. Ўз навбатида, бир ҳафтада “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси самолётлари Тошкент –Боку – Тошкент йўналиши бўйлаб 3 марта, “Centrum” компанияси учоқлари эса 2 марта учяпти.

Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ва “яшил” энергетикани ривожлантириш ҳам устувор йўналишлар бўлиб қолмоқда. “SOCAR” Ўзбекистонга Озарбайжон нефть ва нефть-кимё маҳсулотлари экспорт қилади. 2016 йилдан буён “Ozlitineftgaz” институти ва “SOCAR NIPI Neftegaz” негизида ташкил этилган “Neftegaztexnologiya” қўшма корхонаси муваффақиятли фаолият юритмоқда.

2024 йил Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тизимларини интеграциялаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга қаратилган қатор стратегик битим ва меморандумларни имзолади. Бу минтақани барқарор ривожлантириш ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янги истиқболлар очади.

– Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлиги ҳақида нима дея оласиз?

– Маданий-гуманитар ҳамкорлик мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва қардошликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтиришда муҳим роль ўйнайди. Биз умумий тарихий-маданий қадриятларни асраб-авайлаш йўлида бирга одимлаб, барча даражаларда яқин ҳамкорликни давом эттиряпмиз.

Хусусан, 2023 йил Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари, 2024 йил Ўзбекистон фан ва маданият кунлари ўтказилди. Шу йил Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари, Хива шаҳрида “Шуша кунлари” ташкил этилди. Ушбу тадбирлар халқларимизнинг бой маданий меросини намоён этиш, ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва бир-биримизнинг маънавий оламимизни бойитишга бўлган якдил интилишни акс эттиради.

Мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Исмоилли – Риштон, Шуша – Хива, Ланкаран – Бухоро, Шеки – Қўқон, Биласувар – Термиз, Мингачевир – Наманган, Фузулий – Гулистон, Қуба – Жиззах, Бейлаган – Шаҳрисабз шаҳарлари ўртасида биродарлик ва шериклик алоқалари ўрнатилди. Ҳудудлараро алоқалар фаоллашуви халқларни яқинлаштириш, тажриба алмашиш ва ҳамкорликнинг маданий-гуманитар кун тартибини бойитишга хизмат қилмоқда.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликнинг рамзий ифодаси сифатида маданий аҳамиятга эга объектлар мавжуд: Тошкентда Ҳайдар Алиев майдони бор. Шу йил июль ойида Бокуда “Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўйилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев хотирасига кўрсатилаётган эҳтиром, чин биродарлик муносабати учун Ўзбекистон раҳбарияти ва бутун қардош ўзбек халқига миннатдорлик билдирмоқчиман.

Спорт соҳасидаги ҳамкорликда ҳам яхши натижаларга эришилмоқда. Икки давлатнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида ФИФА Ижроия қўмитаси 2027 йил бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионати финал босқичини Озарбайжон ва Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу Европа ва Осиёни бирлаштирадиган умумий тарихий ютуғимиздир.

Оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳам самарали ривожланмоқда. 2024 йил 23-25 сентябрь кунлари Тошкентда биринчи Ўзбекистон – Озарбайжон медиафоруми, жорий йил 29 сентябрда Бокуда иккинчи Озарбайжон –Ўзбекистон медиафоруми бўлиб ўтди. Бундан ташқари, 2024 йил декабрь ойида Тошкентда илк бор Ўзбекистон ва Озарбайжон нодавлат ташкилотлари форуми ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар ва амалга оширилган лойиҳаларнинг барчаси Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги мустаҳкам қардошлик алоқаларини яққол намоён этиб, халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, маънавий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

– Жаноб Президент, ушбу мазмунли суҳбат учун тиғиз иш жадвалингиздан вақт ажратганингиз учун раҳмат.

– Ўзбек халқининг Озарбайжон –Ўзбекистон муносабатлари ва умуман минтақада рўй бераётган жараёнларга қизиқиши тобора ортиб бораётгани менга катта мамнуният бағишлайди. Асрлар давомида қардош халқларимиз ва мамлакатларимизни боғлаб келган дўстлик ва ҳамкорлик ришталари бардавом бўлсин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Келаётган ҳафта Ўзбекистонда совуқ ҳаво кутилмоқда

"Ўзгидромет" ҳаво ҳарорати тушиши ва кучли шамоллар ҳақида огоҳлантирди.

Россияда хизмат кўрсатган мураббий: «Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда ҳеч нарсага даъво қила олмайди»

Россияда хизмат кўрсатган мураббийи Игорь Коливанов Ўзбекистон терма жамоасига Жаҳон чемпионати–2026да ишонмаслигини айтиб ўтди.

Жаҳон чемпионати-2026 мезбони Ўзбекистонга 50 минг доллар таклиф қилди

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида бир қатор жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирмоқда.

Opta суперкомпьютери Жаҳон чемпионати фаворитини тахмин қилди

Opta суперкомпьютери Испания терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити деб атади.

Муҳаммад Салоҳ жазоланадиган бўлди

Яқинда "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотдан норозилигини очиқчасига билдирган эди.

Хайр, пробкалар! Тошкент "ақлли" транспорт бошқарувига ўтмоқда!

Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.

АҚШ "ҳам сиз билан, ҳам биз билан ўйнаяпти" - Мерц

Нашр Флорида музокараларидан кейин бўлиб ўтган Европа етакчилари ўртасидаги суҳбатнинг транскриптига иқтибос келтиради.

Бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда бош прокуратура маълум қилди.

"Манчестер Сити" Гюлер учун ўз юлдузини "Реал"га таклиф қилди

Хосеп Гвардиола "Реал" футболчиси қизиқмоқда.

Нодирбек Абдусатторов "London Chess Classic" 2025 турнирида қанча пул ишлаб топди?

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтаётган "London Chess Classic" 2025 турнирида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Метан "заправка"лар фаолиятига вақтинчалик чеклов киритилмоқда

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Қамчиқ довонида 16 ёшли қиз осма дор йўлидан пастга қулади

Қиз бир неча дақиқа арқонда осилиб турган, бироқ ҳеч ким ёрдамга бормаган.

Украина нимага мажбурланмоқда?

Трампнинг янги тинчлик режаси тафсилотлари маълум бўлди.

"Биз боболаримиз бошидан кечирган кенг кўламдаги урушга тайёр бўлишимиз керак"

Ўз ўрнида Хитойда ҳам улкан ҳарбий кучларнинг шаклланишини мавжуд, шунинг учун Европа ўз саъй-ҳаракатларини тезроқ кучайтириши керак.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.

Эронда ҳаво ифлосланиши ҳар йили 50 минг кишининг ўлимига сабаб бўляпти

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Мохаммад Реза Заферганди маълум қилишича, ҳаво ифлосланиши ҳар йили тахминан 50 минг кишининг ўлимига олиб келмоқда.

Ростдан ҳам АҚШдаги коррупция Украинадагидан ёмонми?

The Atlantic нашри шарҳловчиси Энн Эпплбаумга кўра, АҚШдаги коррупция даражаси Украинадагидан ҳам оғирроқ бўлиши мумкин.

Жиззахда бедарак йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқдан топилди — у фирибгарликда гумонланмоқда

27 октябр куни уйидан чиқиб кетганича қайтмаган Зафаробод тумани ИИБ ходими М.Р топилди. У Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшириниб юргани аниқланиб, қўлга олинди.

Одам савдоси қурбони бўлган 4 нафар ўзбекистонлик Мьянмадан қайтарилди

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консуллиги маълум қилишича, бепул чипта олиб берилган фуқаролар юқори маошли иш ваъдасига ишониб Таиландга борган.

Покистонда Шавкат Мирзиёев сиёсати ҳақида китоб чоп этилди

Хорижлик муаллиф, покистонлик таниқли журналист ва публицист Муҳаммад Аббос Хоннинг "Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс - келажак концепцияси" китоби нашрдан чиқди.

Японияликлар мегазилзила кузатилишидан огоҳлантирилди

Шунга қарамай, ҳукумат аҳолини кучли зилзила юз берса, 2011 йилдаги фалокатга ўхшаш оқибатларга тайёр бўлишга чақирмоқда.

БМТ: Ғазода портламаган ўқ-дорилар ва портловчи моддалар аҳоли учун хавфли

Ўт очиш тўхтатилгандан сўнг юз минглаб одамлар уй-жойини ташлаб кетган Ғазо секторида портловчи моддалар ва портламаган ўқ-дорилар тинч аҳоли учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Бало қўшалоқ келди: Луврда яна нохуш ҳодиса

Франция рамзларидан саналган Лувр музейида яна нохуш ҳодиса рўй берди. Париждаги машҳур музей маъмурияти шов-шув ўғриликдан ҳали ўзи келмай туриб яна бир кўнгилсизликка рўпара бўлди. Қувурлардаги носозлик сабаб музей кутубхонасидаги жавонларни сув босган. Оқибатда 400 га яқин китоб зиён кўрган. Музей маъмури ўринбосари Фрэнсис Стейнбок сув босиши оқибатида мисршунослик бўлимидаги манбалар зарар кўрганини маълум қилар экан, китоб ва ҳужжатлар қуритилиб, қайта муқоваланишини айтган. Сув оқишига сабаб бўлган муаммо бир неча йилдан буён маълум бўлиб, таъмир иши келгуси йилга режалаштирилган эди. Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 19 октябр куни Лувр музейида рўй берган ўғрилик ҳам шов-шувларга сабаб бўлди. Париж прокуратураси маълумотига кўра, Лувр музейидан ўғирланган императорлик даврига оид зеб-зиёнат буюмларининг қиймати камида 88 миллион еврога тенг. Бу сумма фақат бозор баҳоси бўлиб, уларнинг тарихий қиймати ҳисобга олинмаган. Ўғриликдан сўнг Лувр музейи раҳбарияти қолган ноёб асарлар ва заргарлик буюмларини хавфсиз жойга — Франция банкининг ер остидаги омборларига кўчиришга қарор қилган. Бало келса қўшалоқ келади деганларидек, куппа-кундузи музейни ғорат қилиб кетган ўғрилар топилмай, коммунал носозлик бартараф этилмай туриб, яна бир дахмаза чиқиб қолди. Euronews хабар беришича, Лувр ишчи-ходимлари 15 декабрдан эътиборан номаълум муддатга иш ташлаш эълон қилмоқда. Касаба уюшмаси музейда ходимлар етишмаслиги, жиҳозлар эскиргани ва техник қусурлардан норози. Ишчи-ходимларга кўра, ўғрилик айсбергнинг учи, холос, аслида музейда муаммолар тўпланиб қолган. Касаба уюшмалари бинони модернизация қилиш, хавфсизлик тизимини такомиллаштириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча маблағ ажратишни талаб этмоқда. 1793 йилда очилган Лувр музейи дунёдаги энг йирик ва машҳур музейлардан бири ҳисобланади. Париж марказида, Сена дарёсининг ўнг соҳилида қад ростлаган моддий-маънавий хазинада Ғарбий Европадан то Эрону Мисрга қадар, антик даврдан 1848 йилга қадар — турли давр, турфа жуғрофий минтақаларга оид экспонатлар сақланади. 2018 йилда Луврга рекорд даражада — 10 миллион киши ташриф буюрган. 2024 йилда эса ушбу санъат ва маданият масканини 8,7 миллион киши зиёрат қилган.

Россияда Ан-22 ҳарбий транспорт самолёти қулаб тушди

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт ҳаводалигидаёқ парчалана бошлаган, унинг бўлаклари Иваново вилоятидаги сув омборига қулаган.

2025 йилда Изроил журналистлар учун энг хавфли мамлакат бўлиб қолди

Бу ҳақда «Репортерлар беғаразлиги йўқ» (RSF) ташкилоти томонидан 2025 йилда журналистларга қаратилган ҳужумлар ҳақидаги ҳисоботда айтилган.

"Humans" орқали фуқаролардан пул ечиб олинганига муносабат билдирилди

Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.

Литвада Беларусдан контрабанда олиб келаётган ҳаво шарлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди — Reuters

"Беларусдан учирилаётган ҳаво шарлари Литванинг миллий хавфсизлик манфаатларига, шунингдек одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, мулки ва атроф-муҳитга хавф туғдирмоқда", дейилади Литва ҳукуматининг тегишли қарорида.

Исроил Ливан жанубини ҳаво ҳужумига тутди

Ўт очишни тўхтатиш келишуви бўлишига қарамай, Исроил ҳужумларни давом эттирмоқда.

Покистонда қўшинга ҳужум: 6 ҳарбий ҳалок бўлди, 12 жиноятчи йўқ қилинди

Ҳавфсизлик кучлари ҳужумчи 12 жиноятчини йўқ қилди.

Уиткофф ва Кушнер Зеленскийдан Донбассни «топширишини» телефонда талаб қилишган

Axios ёзишича, Владимир Зеленскийдан телефон орқали Донбассни йўқотишга розилик бериш талаб қилинган — музокаралар ва компенсацияларсиз.