Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.02.2019 йилдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 4185-сон Қарорига асосан Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим, Молия, Ички ишлар вазирликлари ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан “Ижтимоий ходим” мақоми таҳлил қилинди.
Таҳлил натижаларига кўра, идоралараро Қўшма қарор билан “Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари тўғрисида”ги Йўриқнома тасдиқланди.
Йўриқномага асосан, ижтимоий ходим – ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштирадиган ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи зарур касбий малакага эга бўлган шахс ҳисобланади.
Шунингдек, ижтимоий ходим оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган шахслар, оилаларга юзага келган ижтимоий муаммоларини енгиб ўтишга ҳамда жамиятда бошқа шахслар билан тенг имкониятлардан фойдаланишига шарт – шароит яратишга қаратилган иш ва хизматларни кўрсатади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.